Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 25 ражаб | 2026 йил 14 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Унинг тикани юлинмайди, ови ҳуркитилмайди,... | Сийрат дарслари (294-дарс)

19:00 / 09.08.2024 2121 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

473. Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларга Қадр кечаси ҳақида хабар бериш учун чиқдилар. Шунда мусулмонлардан икки киши низолашиб қолди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Сизларга хабар бергани чиққан эдим. Аммо фалончи ва пистончи низолашиб қолишди. Шунинг учун уни тўққизинчи, еттинчи ва бешинчида изланглар».

Бухорий ривоят қилган.

474. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мана бу кунлардан кўра Аллоҳ учун солиҳ амал севимли бошқа кунлар йўқ», дедилар. Яъни, (зулҳижжанинг биринчи) ўн кунлиги. «Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳнинг йўлидаги жиҳод ҳамми?» дейишди. «Аллоҳнинг йўлидаги жиҳод ҳам. Фақат жонию моли билан чиқиб, бирор нарса ила қайтмаган киши мустасно», дедилар».

Бухорий ва Абу Довуд ривоят қилишган.

475. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Арафа куничалик Аллоҳ бандани дўзахдан кўпроқ озод қиладиган кун йўқдир. Албатта, У зот яқинлашиб келади ва улар билан фаришталар олдида фахрланиб: «Анавилар нимани хоҳлашяпти?» дейди».

Муслим ривоят қилган.

476. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Meнинг мacжидимдaги биp нaмоз yндaн бoшқacидaги мингтa нaмoздaн яxшидиp. Фақaт Macжидyл Ҳapомгинa бyндaн мycтаcнo», дeдилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

477. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккани фатҳ қилган кунлари: «Ҳижрат қилиш йўқ, лекин жиҳод ва ният бор. Қачонки урушга чиқишга чақирилсангиз, чиқинг! Дарҳақиқат, бу Аллоҳ таоло осмонлару ерни яратган кунда ҳарам қилган шаҳардир ва у Аллоҳнинг ҳарам қилиши ила қиёмат кунигача ҳарамдир. Албатта, унинг ичида уруш қилиш мендан олдин ҳеч кимга ҳалол қилинган эмас. Менга ҳам куннинг бир муддатидагина ҳалол қилинган, холос. Бас, у Аллоҳнинг ҳарам қилиши ила қиёмат кунигача ҳарамдир. Унинг тикани юлинмайди, ови ҳуркитилмайди, топилмасини уни эълон қилган кишидан бошқаси олмайди ва унинг ўсимликлари юлинмайди», дедилар. Аббос: «Эй Аллоҳнинг Расули, изхир мустасно (денг), чунки у (Макканинг) темирчилари ва уйлари учун (керак)», деди. У зот: «Изхир мустасно», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
368. Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни бомдод намозини ўқидилар ва .Фалончи борми, дедилар. .Йўқ,, давоми...

3445 19:00 / 10.02.2024
815. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чиқдилар ва баланд овоз билан нидо қилдилар .Эй тили билан иймон давоми...

570 19:00 / 19.12.2025
Нубувват аломатлари китоби188. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Мен Қиёмат куни одам боласининг улуғидирман. давоми...

5683 13:40 / 31.05.2019
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Намознинг аввалги вақти Аллоҳнинг розилигидир. Охирги вақти Аллоҳнинг афвидир,, давоми...

3777 19:18 / 31.05.2020