1447 йил 18 жумадис сони | 2025 йил 09 декабрь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Салавот айтишнинг вожиблиги

16:12 / 10.08.2024 2111 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

إِنَّ اللهَ وَمَلَئِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيُّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا

«Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Набийга салавот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Унга саловот айтинг ва салом йўлланг» (Аҳзоб сураси, 56-оят).

Салавот Аллоҳдан бўлса, бандаларига раҳмат, мағфират ва неъматдир. Фаришталардан бўлса, истиғфорлари ва хизматлари билан иззат-икром кўрсатмоқдир, умматларидан бўлса, дуо ва эъзозлашдир. (Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий, Исмоил Ҳаққий Бурсавий, Элмалили, Қози Байзовий).

Ушбу ояти карима ҳукмига кўра, севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш (Аллоҳ таолонинг амри сифатида) фарздир. Аммо саҳиҳ қавлга кўра, муборак номлари зикр қилинганда салавот келтириш вожибдир. (Элмалили, «Ҳақ дини, Қуръон тили», 6-жилд, 33-саҳифа; «Тафсири Ҳилол», 4-жуз, 624-саҳифа).

Бунда бир мажлисда номлари зикр қилинса ёки ҳар гал номлари айтилганда салавот айтиш вожиб (Тафсири Қозий Байзовий, 4-жилд, 299-саҳифа) бўлади, деганлар ҳам бор. Баъзи муфассирлар: «Умрида бир марта салавот айтиш вожиб», деганлар.

Бу ҳукмларнинг далили, севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Олдида номим зикр қилинганида менга салавот айтмаган кишининг бурни ерга ишқалсин», деганларидир («Сунани Термизий», Дуолар китоби, 3545-ҳaдиc).

«Энг гўзал салавотлар» рисоласидан

Ушбу рисола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 29 октябрь 03-07/6661-сонли хулосаси асосида чоп этилган.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳожатхонага кирсалар .Аллоҳумма инний аъузу бика минар рижсин нажаси давоми...

1345 11:20 / 26.11.2024
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар .Ким бир кунда юз марта Ла илаҳа иллаллоҳ ваҳдаҳу ла шарийка давоми...

3122 18:45 / 17.05.2024
Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар намоз сўнгида ушбу калималарни айтиб, паноҳ тилар эдилар давоми...

1269 09:35 / 25 март
Валид ибн Валид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Бу киши .Эй Расулуллоҳ, мен ўзимда қўрқувни ҳис қиляпман,, деганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

1026 09:35 / 29 май
Видеолар

248 14:42 / 08 декабрь
Аудиолар

211864 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

131108 14:35 / 11.08.2021