1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Нуқтаи назар

Умр маҳсули

12:01 / 10.08.2024 1716 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ишчи асалари тахминан 40 кун яшайди (5 ҳафтадан 6 ҳафтагача). Шу муддат ичида 400 мартадан кўп бол қидириб бориб келади. Шу аснода 1000 дан зиёд гулга қўниб, 7 грамм – бир кичик чой қошиқ миқдорида асал йиғади.
Сиз буни бир кичик қошиқчадаги асал ўлароқ кўришингиз мумкин. Аслида бу тўлиқ умрнинг меҳнат маҳсули.
«Тунга киришингизда ҳам, тонгга киришингизда ҳам Аллоҳни поклаб ёд этинг» (Рум сураси, 17-оят).

Ўзингиз тасаввур қилиб кўринг: онгсиз, ақлсиз бир ҳашаротга тинимсиз учиб-ишлаб, асал йиғишни амр қилиб қўйган Зот бундан фақат инсонларнинг соғлом ва бардам бўлишларини ирода этмаганми? Асалари бир кило асал тўплаш учун уясидан 120–150 минг марта учиб чиқиши, тўрт юз минг чақирим масофани учиб ўтиши керак. Бу, Ер куррасини белидан ўн марта айланиб ўтишга тенг келади. Энг қизиғи, асалари ўзи йиққан асалнинг юздан бир қисминигина истеъмол қилади, қолгани инсонлар истеъмол қилишади.

Шайх Саъид ал-Камалий
«Ҳилол» журнали 1(58) сон

 

Муаллиф
Шайх Саъид ал-Камалий
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Астроном олим Жеймс Хопвуд Жинс мусулмон аллома Иноятуллоҳ Машриқийнинг .Аллоҳдан бандалари ичидан фақат олимларигина қўрқарлар, оятини тиловат қилганини давоми...

1867 17:11 / 22.09.2025
Отто фон Бисмарк, Германия империясининг биринчи канцлери.О Муҳаммад Сенинг замондошинг бўлмаганимдан қайғудаман. Инсоният фақат бир мартагина сенинг буюк давоми...

4374 16:00 / 28.05.2019
Ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ёлғончи пайғамбарми Унинг асарлари ва тарихини ҳижжалаб ўрганганингизда бундай демайсиз. Чунки ёлғончи пайғамбар давоми...

2822 21:00 / 25.06.2019
Илмий ишлар билан шуғулланишим Аллоҳга бўлган ишончимни мустаҳкамлади. Ҳаттоки, аввалгидан кўра мустаҳкамроқ, асослироқ бўлишга олиб келди. Ҳеч шубҳа йўқки, илм, давоми...

4337 11:40 / 30.11.2018
Аудиолар

230215 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148794 14:35 / 11.08.2021