1446 йил 24 жумадис сони | 2024 йил 26 декабрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Исломга кирсангиз бўлмайдими?

13:31 / 05 август 2187 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бир юришда бирга эдик. Кечаси билан юриб бориб, унинг охирида бир ухладикки, мусофир одам учун бундан ширин уйқу бўлмаса керак. Офтобнинг иссиғидагина уйғондик. Аввал фалончи, фалончи ва фалончилар уйғонди. Сўнг Умар ибн Хаттоб тўртинчи бўлиб уйғонди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ухлаганларида ўзлари уйғонмасалар, биров у зотни уйғотмас эди. Чунки биз у зотга уйқуларида нима бўлишини билмас эдик. Умар уйғониб, одамларга нима етганини кўрганидан кейин – у бақувват одам эди – баланд овозда такбир айта бошлади. Овозидан Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уйғонгунларича такбир айтди. У зот уйғонганларида ўзларига етган нарса ҳақида шикоят қилишди. Шунда у зот: «Зарари йўқ ёки зарар қилмайди. (Йўлга) чиқинглар!» дедилар. Шунда жўнашди. Узоқ юрмай, (бир жойга) тушишди. Сўнгра таҳорат суви чақириб, таҳорат қилдилар. Намозга нидо қилинди. Одамлар билан намоз ўқидилар. Намозни тугатганларидан кейин одамлар билан намоз ўқимай, ажраб четда турган бир одамни кўриб қолдилар ва: «Эй Фалончи, одамлар билан намоз ўқишингдан сени нима тўсиб қолди?» дедилар. «Мен жунуб бўлиб қолгандим, сув йўқ», деди. «Сен учун пок тупроқ бор. У кифоя қилади», дедилар».

Кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам юрдилар. Одамлар у зотга чанқоқликдан шикоят қилишди. Шунда (уловдан) тушдилар ва Фалончини – Абу Ражони деб исмини айтди, Авф эса буни унутган – ва Алийни чақириб: «Бориб, сув ахтаринглар», дедилар. Икковлари юриб бориб, икки кўзанинг орасида туясида ўтирган аёлга йўлиқишди ва унга: «Сув қаерда?» дейишди. «Сувнинг олдидан кеча шу соатда чиқдим. Эркакларимиз ортда», деди. «Биз билан юр!» дейишди. «Қаёққа?» деди у. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига», дейишди. «Диндан чиққан дейилганими?» деди. «Ўша айтганинг. Юр!» дейишди.

Уни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб боришди ва бўлган гапларни у зотга ҳам айтишди. Шунда у зот: «Уни туясидан туширинглар», дедилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир идиш олиб келишга амр қилдилар ва унинг икки кўзасидаги сувни унга бўшатдилар. Кейин иккисининг оғзини боғлаб, пастки тарафдаги боғичини ечдилар. Сўнг одамларга «Ичинглар ва ичиринглар» дея нидо қилинди. Истаган ичди, истаган ичирди. Охири ҳалиги жанобат етган одамга бир идиш сув бердилар ва: «Бор, уни устингдан қуй», дедилар. Аёл тик турган ҳолида суви билан нималар қилинаётганига назар солар эди. Аллоҳга қасамки, у зот уларнинг олдидан турганларида улар аввал бошдагидан кўра тўлароққа ўхшайди, деб хаёл қилардик. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Унга бир нарсалар тўплаб беринглар», дедилар. Аёлга нон, толқон ва хурмолар жамланди. Бир кийимга солиб, туясига ортилди. Кийимни эса, унинг олдига қўйдилар. Шунда у зот унга: «Билиб қўй, сувингдан ҳеч нарсани камайтирганимиз йўқ. Аммо Аллоҳ бизни сероб қилди», дедилар.

У ўз аҳлига борди. Улардан анча ушланиб қолган эди. Улар унга: «Фалончи, нима сабабдан ушланиб қолдинг?» дейишди. «Ажабо, менга икки киши йўлиқди. Мени анави «диндан чиққан» дейилаётган одамнинг олдига олиб боришди. Шунда у ундай қилди, бундай қилди. Аллоҳга қасамки, у манави билан манави орасидаги энг сеҳргар одам», дея ўрта ва кўрсаткич бармоқларини кўтариб, осмон билан ерга ишора қилди. «Ёки у ҳақиқатан ҳам Аллоҳнинг Расули», деди у.

Шундан кейин мусулмонлар уларнинг атрофидаги мушрикларга ғорат эълон қилиб туришар, аммо аёлнинг гуруҳига тегишмас эди. Шунда аёл бир куни ўз қавмига: «Анавилар сизга атайлаб тегмаётганга ўхшашади. Исломга кирсангиз бўлмайдими?» деди. Шунда унга итоат қилишди ва мусулмон бўлишди».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муҳаммад ибн Сирийн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Эсимда, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг минбарлари билан давоми...

2887 06:10 / 29.08.2018
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Бир киши йўлда кета туриб, чанқоғи кучайдида, бир қудуқни топиб, унга тушиб давоми...

3503 23:30 / 20.02.2018
Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Мен набийларингиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қоринларини тўйдириш учун ёмон хурмони ҳам топа олмаганларини кўрдим,, деб айтдилар. Имом Муслим ривоятлари.

3034 06:00 / 17.08.2018
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Киши Исломининг ҳусни беҳуда нарсаларни тарк қилишидадир,, дедилар,.Термизий давоми...

3941 17:38 / 02.05.2017