Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сизлардан бирингиз таомга даъват қилинса... | Сийрат дарслари (291-дарс)

19:00 / 19.07.2024 2435 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

461. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тун мaнa бу ёқдaн (кунчиқар томондан) кирсa, кун мaнa бу ёққа (кунботар томонга) кeтсa вa қуёш бoтсa, демак рўзaдoрнинг ифтор вақти бўлибди», дeдилaр».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

462. Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Модомики ифторни тез қилишар экан, кишилар яхшиликда бўлурлар», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

463. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам (саҳарлик қилмай) улаб тутишдан қайтардилар. Шунда одамлар: «Сиз улаб тутасиз-ку?» дейишди. «Мен сизларга ўхшаган эмасман. Мен таомлантириламан ва сероблантириламан», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

464. Оиша ва Умму Салама розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазонда эҳтиломдан эмас, жинсий яқинликдан жунуб бўлган ҳолларида тонг оттирар эдилар. Сўнгра рўза тутар эдилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

465. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан бирингиз таомга даъват қилинсаю, у рўзадор бўлса, мен рўзадорман, деб айтсин», дедилар.

Муслим ривоят қилган.

Бошқа ривоятда: «Бирингиз даъват қилинса, ижобат қилсин. Шунда агар оғзи очиқ бўлса, таомлансин. Агар рўзадор бўлса, намоз ўқисин», дейилган.

Муслим ривоят қилган.

466. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Эри ҳузурида турган аёл унинг изнисиз рўза тутмайди».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Зайд ибн Холид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Агар умматимга машаққат бўлишини давоми...

3866 13:04 / 06.09.2020
Нубувват аломатлари китоби188. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Мен Қиёмат куни одам боласининг улуғидирман. давоми...

5811 13:40 / 31.05.2019
379. Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Ким кечаси уйғонганда .Лаа илааҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарийка давоми...

5951 13:00 / 26.06.2020
.Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг видолашув ҳажида хутба қилиб.Аллоҳга тақво қилинглар. давоми...

3374 11:09 / 12.04.2020