1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Қурбон ҳайити муносабати билан Тошкент метроси бепул хизмат кўрсатади

12:35 / 12.06.2024 1457 pdf Ўқиш режими + -

Қурбон Ҳайити байрами куни Тошкент метрополитени тонги соат 03:00 дан иш бошлайди

Бундан ташқари, Қурбон Ҳайити байрами кунида Тошкент метрополитени соат 03:00 дан 10:00 га қадар йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади.

Бошқа дам олиш кунларида эса якшанба куни учун тасдиқланган жадвал асосида соат 05:00 дан хизмат кўрсатади.

Шунингдек, Қурбон ҳайити муносабати билан қўшимча авиақатновлар ҳам йўлга қўйилади

«Uzbekistan Airways» АЖ матбуот хизматининг маълум қилишича, Қурбон ҳайити байрами муносабати билан республика ичидаги авиайўналишларга бўлган талаб ва қизиқиш инобатга олинган ҳолда қўшимча авиақатновлар жорий қилинмоқда.

Унга кўра.

Тошкент - Наманган - Тошкент – 15 июнь куни;

Тошкент - Бухоро - Тошкент – 15, 17, 18 июнь кунлари;

Тошкент - Термиз - Тошкент – 15, 16, 17, 18 июнь кунлари;

Тошкент - Самарқанд - Тошкент – 16 июнь куни;

Тошкент - Урганч - Тошкент – 16, 18 июнь кунлари;

Тошкент - Фарғона - Тошкент – 17 июнь куни қўшимча парвозлар амалга оширилади.

 

Манба
Uza.uz
Мавзуга оид мақолалар
Британияда ўтказилган .Йил раҳбари, нуфузли танлов мукофотига халқаро хайрия ташкилотининг биринчи аёл бош раҳбари Ридвана Уоллес Лаҳер сазовор бўлди. Уоллес давоми...

1715 11:48 / 26.09.2023
Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Сергей Левиннинг таъкидлашича, шаръан ҳалол бўлган маҳсулотлар Россия қишлоқ хўжалиги экспорти давоми...

2632 15:00 / 23.02.2019
Президент Шавкат Мирзиёев 2 сентябрь куни Ислом Каримов номидаги илмиймаърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, биринчи Президентимизни хотирлаш маросимида давоми...

2127 16:46 / 02.09.2022
.Ҳилолнашр, матбаанашриёти ҳамда islom.uz портали жамоаси Покистоннинг машҳур фақиҳларидан бири, Карачидаги Дорулулум ҳадис мударриси, фазилатли шайх, аллома, муфтий давоми...

2762 10:15 / 28.02.2022