1447 йил 23 шаъбон | 2026 йил 11 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим Самарқандда

21:05 / 18.05.2024 1404 pdf Ўқиш режими + -

Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим Самарқанд билан танишувни буюк муҳаддис Имом Бухорий мажмуаси зиёрати билан бошлади.

Олий мартабали меҳмонга Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мазкур иншоотда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари ҳақида маълумот берилди.

Сўнгра Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолияти билан танишди.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган мазкур марказ олимлари томонидан буюк алломаларимиз илмий мероси тадқиқ этилиб, уларнинг асарлари чоп этилмоқда. Олий мартабали меҳмонга марказ томонидан тайёрланган китоблар ҳақида маълумот берилди ва Имом Бухорийнинг асарлари совға қилинди.

Малайзия Бош вазири марказдаги музейни томоша қилди. Бу ердаги тарихий асарлар, буюк муҳаддис ҳаёти ва фаолияти акс этган деворий суратлар меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.


Анвар Иброҳим Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази фахрий меҳмонлар китобига ўз дил сўзларини ёзиб қолдирди.

Меҳмон Самарқандга ташрифи давомида шаҳардаги муқаддас қадамжо ва тарихий-маданий ёдгорликларни зиёрат қилди.
Шоҳи Зинда мажмуаси зиёрати чоғида олий мартабали меҳмонга заминимизга муқаддас ислом динининг кириб келиши ва равнақ топиши йўлида хизмат қилган алломалар ва уларнинг издошлари ҳаёти, фаолияти ҳақида маълумот берилди. Бу ердаги ҳар бир обида ва унинг тарихи, уларни асраб-авайлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юртимизда диний-маърифий соҳадаги ишларнинг бир кўриниши эканлиги таъкидланди.

Амир Темур мақбараси билан танишув чоғида улуғ жаҳонгир ва темурийларнинг давлатчилик тарихи, Мовароуннаҳрда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари эътироф этилди.

Анвар Иброҳим дунёга машҳур Регистон мажмуасини томоша қилар экан, бу ердаги мадрасалар Самарқанд заминининг азалдан илм-маърифат, маданият маркази бўлганлигини қайд этди.

Малайзия Бош вазирининг юртимизга ташрифи давом этмоқда.


Манба
Uza.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мақола мавжув эмас

6312 05:00 / 11.03.2017
Татаристон Республикасидан келган бир гуруҳ мусулмон ва православ раҳбарлари Европанинг энг баланд нуқтаси бўлган Элбрус тоғ чўққисига чиқишди. Экспедиция давоми...

1825 16:00 / 09.08.2021
Бугун Наманган шаҳридагилар учун катта байрам. Чунки ушбу шаҳарда янги қурилган .Юсуфхон ўғли Қосимхон, жоме масжидининг расмий очилиш маросими бўлиб, масжид давоми...

3311 12:11 / 19.03.2021
21 январь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти, Имом Термизий номидаги ислом институти, Мир Араб олий мадрасаси ҳамда Самарқанд Ҳадис илми мактабида давоми...

616 19:30 / 24 январь