1447 йил 29 ражаб | 2026 йил 18 январь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Кўкалдош мадрасасида Қуръон базми

15:57 / 14.05.2024 1556 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 13 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юртида битирувчи курс талабаларининг «Хатмона – 2024» байрам тадбири бўлиб ўтди.

Файзли маросимда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов, «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти мудири Абдулҳаким қори Матқулов, Диний идора бўлим мудирлари, таниқли уламолар, устоз-мураббийлар ва талаба-ёшлар иштирок этишди.



Хатмонада сўзга чиққан нотиқлар охирги йилларда юртимизда амалга оширилаётган диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар, ёшларнинг илм ва касб-ҳунар эгаллашлари учун берилаётган имкониятлар, диний таълим сифатини ошириш борасидаги янгиланишларни сўзлаш баробарида битирувчиларнинг келгуси фаолиятига муваффақият тиладилар.



Маросим якунида фаол талабалар, уларнинг жонкуяр устозларига мақтов ёрлиқлари ва битирувчилар ота-оналарига ташаккурномалар тақдим этилди.



Сўнгра «Қуръон базмига марҳабо» номи билан ўтказилган қорилар мусобақаси бошланди. Ушбу мусобақада билим юрти талабалари «Мужаввид» ва «Мураттаб» йўналишлари бўйича беллашишди. Мусобақада умумий ҳисобда жами ўн тўрт (тўрт нафари «Мужавидлик» йўналиши ва ўн нафари «Мураттаблик» йўналиши) нафар талаба қатнашди.

Иштироқчиларнинг Аллоҳнинг китобини қанчалик моҳирлик билан ўқишларини Қуръони Карим ходимлари Жаҳонгир қори Неъматов, Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид, Аваз қори Давлетов, Абдулбосит қори Қобилов, Валихон қори Азимбоев ва Исмоил қори Қурбоновлардан иборат ҳакамлар ҳайъати баҳолаб бордилар.



Мусобақа жуда кўтаринки руҳда ўтди. Қориларнинг бир-биридан гўзал қироатлари қалбларга сурур бағишлади. Якуний натижаларга кўра,

«Мужаввидлик» йўналиши бўйича:

1- ўринни 3 босқич талабаси Муҳаммадсолиҳ қори Эргашхўжаев эгаллади.

«Мураттаблик» йўналишида:

1-ўринга 2 босқич талабаси Шукрулло қори Шуҳратбеков лойиқ деб топилди.



Иккала йўналишда олий ўринни қайд этган мусобақа ғолибларига «Турон тур» сайёҳлик агентлиги томонидан қимматбаҳо совғалар топширилди.

Шунингдек, 9 май куни «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юртининг Қуръони Каримни бир ўтиришда ёддан ўқиб берган талабаларининг оналарига шундай фарзандни вояга етказишда қилган меҳнатлари учун «Хадичаи Кубро» аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти томонида эсдалик совғалар тақдим этилди.

Тадбир давомида «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти раҳбарияти томонидан ҳакамлар ҳайъати ҳам қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Тадбир якунида барчамизга севимли устоз қори Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид мусобақада иштироқ этган барча қориларимиз ҳамда мадрасамиз талабаларининг келгусидаги илм таҳсиллари хайрли ва баракотли бўлиши тилаб дуо қилиб бердилар.





 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 25 ноябрь куни пойтахтимиздаги .InterContinental, меҳмонхонасида .Мотуридийлик ва ҳозирги замон, мавзуида туркий давлатлар уламолари биринчи форуми бўлиб ўтди. Унда давоми...

1289 21:00 / 25.11.2023
Айни вақтда Тошкент ислом институтининг 2023 йилги битирувчиси Ҳабибуллоҳ қори Олимжонов Маккаи мукаррама шаҳрида ўтказилаётган 43халқаро Қуръон мусобақасида давоми...

1567 10:59 / 28.08.2023
Саудия Арабистони пойтахти Ар Риёддан Ўзбекистон пойтахти Тошкентга янги авиарейс йўлга қўйилди. Бу ҳақда кun.uz сайти хабар берди. 5 август куни илк рейс кутиб давоми...

1788 19:00 / 05.08.2021
Аввал хабар қилганимиздек, жорий йилнинг 9 октябр куни Тошкент шаҳрида .Ислом молияси, лойиҳаси ҳамда .Islamic Business and Finance, IsBF компанияси томонидан .Ислом молияси насия давоми...

1535 16:38 / 13.10.2021