1446 йил 10 зулқаъда | 2025 йил 07 май, чоршанба
Минтақа:
Тошкент
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Уйғониш давридаги дунёқараш (учинчи мақола)

10:49 / 05.05.2024 1228 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бу жараён қай тарзда кечганини яхшироқ билиш учун бу китобдаги одатимиз бўйича европаликларнинг ўзига мурожаат қиламиз. Дин Халверзоннинг бу борадаги мақоласидан иқтибослар келтирамиз:

«XV асрнинг бошида Гутенберг ҳаракатчан литерали босма дастгоҳини ихтиро қилди. Натижада ўтган даврларда ёзилган асарларнинг одамларга етиб бориши анча осонлашди. Адабий (ёзма) мероснинг кенг оммага осон етиб бориш имконияти икки тенденцияни юзага келтирди.

Биринчидан, одамлар Худонинг Каломини яхшироқ тушуна бошладилар, унинг таъсири ошди, натижада Реформация юз берди.

Иккинчидан, кўп нарсани юнон ва рим мутафаккирларининг асарларидан олган гуманистик фалсафанинг ривожланиши Уйғониш даврининг бошланишига асос солди. Инсонда ўз индивидуаллик ва мустақиллик ҳисси мустаҳкамланиб борди.

Уйғониш даврининг охирига келиб воқеликни эмпирик англашнинг замонавий усули ривожлана бошлади. Николай Коперник (1473-1543), Иоганн Кеплер (1571-1630) ва Галилео Галилей (1564-1642) бу жараёнда ҳал қилувчи роль ўйнадилар. Бу нарса бугун бемаъниликдек туюлиши мумкин, бироқ уларнинг барчаси насроний Худога ишонар эдилар. Улар фанга қодир Худонинг қудрат қўли билан яратилган нарсаларни ҳамда Унинг маҳлуқотининг ҳаётини бошқариб турган қонуниятларни ўрганиш воситаси дебгина қарар эдилар. Галилей «Худо икки Китобни – Инжилни ва табиатни ёзган» деб ҳисобларди.

Кенг тарқалган хато фикрга зид равишда, насронийлик ва илм-фан муносабатларидаги зиддиятга Черков эмас, балки Галилейнинг инқилобий ғояларидан қўрқиб кетган университет профессорлари сабаб бўлишган. Бу олимлар юнон файласуфларидан мерос қолган илмий услубда қотиб қолган бўлиб, бу услуб кузатувга кам аҳамият берар, табиат ҳодисаларини асосан дедуктив йўл билан, дастлабки тамойил ёки фаразлар асосидагина изоҳлар эди.

Ўша даврнинг коинот ҳақидаги тасаввурлари ана шундай фаразларга кўра, реал кузатувлардан олинган маълумотларга мутлақо боғлиқ бўлмаган ҳолда шаклланган эди. Бунинг оқибатида олимлар Қуёшда ҳеч қандай «нуқсонлар» бўлиши мумкин эмаслиги ҳақидаги хато тасаввурларга ишонар, Ойни ўз нури билан ёруғлик сочувчи мутлақо силлиқ шар деб ҳисоблашар ва фақат Ергина ўз йўлдошига эга деб билишарди (чунки Ер коинотнинг маркази ҳисобланар эди). Галилей ихтиро этган телескоп бу фаразларнинг нотўғрилигини тезда исботлади.

«Галилей обрўйимизни бир тийин қилади», деб қўрққан профессорлар илмий мунозарани академик оқимдан диний жабҳага буриб юборишга қарор қилишди. Улар коинотнинг тузилиши борасидаги гелиоцентрик қарашлар Муқаддас китобларга зид келади, деб таъкидлай бошлашди. Масалан, Псаломда (103:22) «Қуёш чиқади…» дейилган. Демак, Қуёш қўзғалмас Ер атрофида айланиши керак. Ўша йилларда гелиоцентрик назария Муқаддас китобларга зид келади деган фикрга дуч келган католик руҳонийлар Галилейнинг фикрларини қоралашга мажбур бўлдилар, чунки юзага келган низо Черковнинг обрўсига путур етказар эди. Черков ва Галилей ўртасидаги баҳс оқибатида иймон ва ақл ўртасида ихтилоф вужудга келди. Ҳақиқатнинг мутлақо муросасиз икки манбаи пайдо бўлди: Черков ва илм-фан”.

Шу ерга келганда европаликларнинг ўзларидан, аниқроғи Дин Халверзондан олинган иқтибосни узиб бир оз таҳлил қилишимизга тўғри келади. Маълумки, европа унинг аҳлининг иймон – эътиқоддан, дину диёнатдан воз кечишининг куфрга юз тутишининг амалий бошланиши Коперникнинг дунёнинг маркази қуёш деган кашфиётидан бошланади. Бу ҳақдаги маълумотларни ўрганиладиган бўлса, Коперникнинг ўзи куфрга кетмаган. У фақатгина илмий текширишларининг натижасини китоб қилиб ёзган ва уни чоп қилмасдан ўлиб кетган. Коперникнинг ўлимидан тахминан юз йил ўтгандан кейин Галилей унинг ишини яна ҳам чуқурроқ ўрганган ва одамларга билдирган.

(Давоми бор)

«Олам ва одам, дин ва илм» китоби асосида тайёрланди


Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 30 ноябрь 03-07/9089-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
middot Сурия middot Ливан middot Гаити 1677ndash1804 middot Янги Франция o Канада sect Квебек sect Учдарё фр. TroisRiviegraveres sect Монреаль sect Буюк Ороллар ҳудуди фр. Pays d`en Haut o давоми...

1490 12:01 / 08 январь
Европанинг ренессанси ndash уйғониши ўн тўрт асрдан ортиқ давом этган ва черков томонидан мажбур қилинган қаттиқ уйқудан уйғониш бўлгани ҳаммага маълум. давоми...

1902 16:16 / 08.02.2024
Салб юришларида йиқилиб, майиб бўлиб мусулмонлар шифохонасида даволанган француз беморининг отасига мусулмонлар шифохонаси ҳақида ёзган мактуби ҳозиргача давоми...

3063 08:30 / 11.04.2021
Тафтиш маҳкамалари касофати туфайли Европаликлар, хусусан, илмли тоифалар черковдан яна ҳам қаттиқроқ нафратландилар ва ундан янада узоқлашдилар. Охири бу кураш давоми...

1440 15:43 / 09.11.2024