1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ватандошлар билан мулоқот

18:18 / 17.04.2024 1223 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 17 апрель куни Жанубий Кореянинг Кимхе шаҳридаги “ал-Бухорий” масжидида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ватандошлар билан суҳбатлари ташкил этилди.

Муфтий ҳазратлари сўз аввалида уларга халқимизнинг саломларини етказиш баробарида илм олиш ва ҳалол ризқ талабида касбу ҳунар қилаётган мусофирларимиз эгаллаган билим-малакаси билан келгусида юртимиздаги турли соҳалар ривожи ҳамда аҳоли фаровонлигига ҳисса қўшишлари зарурлигига урғу қаратдилар. Шу боис, асл мақсад-муддаодан чалғимасдан бугунги мураккаб даврда турли фитна ва хуружлардан ўзларини муҳофаза қилишлари муҳимлигини таъкидладилар.

Учрашувда диёримизда амалга оширилаётган диний-маърифий жабҳадаги янгиланишларни сўзлаш баробарида ватандошларимизга яшаётган мамлакат қонун-қоидаларига амал қилиш, мусулмонлик одобига риоя этиш ва миллат шаънини сақлаш каби долзарб масалаларни ҳам баён этдилар.

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ҳамюртларимизнинг савол ва таклифларига жавоб бериб, ўзлари таълиф этган “Фиқҳ ва ақидага оид ихтилофли масалалар ечими”, “Раббоний нидолар”, “Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ”, “Аллоҳ мени кўриб турибди” ва "Исломда Ватан тушунчаси" номли адабиётларни масжид кутубхонасига ҳадя қилдилар.

Учрашув якунидаги хатми Қуръон дуоларида Ҳақ таолодан бутун дунёга, хусусан, юртимизга тинчлик-фаровонлик, ватандошларимизга соғлик-омонлик ва илм ва касб-ҳунарларига қут-барака сўраб дуо қилдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Индонезия президенти Жоко Видодо дунёдаги 50 та энг нуфузли ислом арбоблари қаторига кирди. Бу ҳақда CNN Indonesia манбаси хабар берди.Иордания Қироллик стратегик давоми...

2103 13:00 / 02.11.2021
Жорий йилнинг чоршанба оқшомида икки муқаддас масжид ишлари бўйича раислиги Рамазон ойи арафасида йиллик таровеҳ жадвалини эълон қилиш билан бирга, машҳур имом, давоми...

2501 19:50 / 25.03.2023
Аввал хабар берганимиздек, юртимизнинг бир гуруҳ уламолари Туркиянинг Истанбул шаҳрига ташриф буюришган эди. Кеча, 14 апрель куни Туркияга ташриф буюрган юртимиз давоми...

2107 22:00 / 15.04.2023
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши овоз бериш натижаларига кўра, муқаддас китобларни ёқиш билан боғлиқ ҳаракатларни қораловчи давоми...

1877 17:06 / 12.07.2023