1447 йил 2 шаъбон | 2026 йил 21 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон

Охирги кун...

18:52 / 09.04.2024 1715 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

Ўтиб борар ўттизинчи кун,
Эшитилар шом учун азон.
Алвидо, дейишга қўрқаман,
Кўришгунча, дейман, рамазон...

Елканлари уфққа шўнғиган
Манзарани эслатган каби
Қайларгадир савоб кўтариб
Сузиб борар умр маркаби.

Мен оролда қолаётган ўй —
Ўша эртакдаги Робинзон...
Ўн бир ойлик ёлғизлигим қўй,
Сени кутмоқ — шараф, Рамазон!

Биттадан ёз, ҳам қишу баҳор
Ўтказамиз, хўп, майли, дегин.
Суюклигим, лекин ваъда бер -
Мен шўрликни соғиниб келгин.

Елканларинг хилпиллат маҳзун,
Ол менданам кўп-кўп хавотир.
Ҳа, рамазон, билмайсан-да сен,
Йўқлигингда не ишлар содир...

Сен келасан, гуллар бу маскан
Воқиф бўлиб азалий сирдан.
Ўн бир ойда дилимни эзган
Гуноҳларим куяди бирдан.

Унутилар ортдаги заҳмат,
Пешонамда раҳмат терлари.
Кўз ёшлардан қолармикан-ей
Юракнинг ваҳм, мавҳум кирлари?!

Соғинчинг-ла бут бугун юрак —
Такрор-такрор васлингга етиш
Ва қўшимча биргина тилак:
Бу оролдан сен билан кетиш!!!"

Кўнглим энди тамомийла тўқ,
Тугаб қолди шомга ҳам азон -
Луғатимда хайр сўзи йўқ,
Кўришгунча, дейман, рамазон!

Алвидо, дейишга қўрқаман...


Хайрулла Ҳамидов

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло яратиш ва ихтиёр қилишда ягонадир. .Ва Роббинг хоҳлаганини яратур ва ихтиёр қилур, Қасос 68.Бу ўринда ихтиёр қилишликдан мурод сайлашлик ва давоми...

10466 12:29 / 11.06.2018
Баъзи рўзадорларнинг ифтор пайтидаги дуодан ғафлатда қолиши хатодир. Ифтор пайтидаги дуо суннатдир. Бунда рўзадор учун улкан фазл бор ва ундаги дуо рад этилмас. давоми...

2225 18:22 / 15.03.2024
Сенинг ташрифинг олдидан барчамиз сени кутиб олишга ўзгача тайёргарлик кўрардик.Келишингга оз кунлар қолганда юрагимизни ажиб ҳислар қамраб оларди.Келганингни давоми...

3033 18:30 / 01.04.2022
Энди сиз вақтингизнинг тартибию жадвалини қилиб олинг. Қай тарзда бу ойни ўтказиш керак Қанча ишларни ортга суриш имкони бўлса, ортга суриб туринг. Рўзани тутиш ва давоми...

1631 06:30 / 07.04.2023