1447 йил 12 шаъбон | 2026 йил 31 январь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон

Аллоҳим, бизларни Қадр кечасига соғ-омон етказ!

10:47 / 02.04.2024 2077 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

– Бир кечаси минг ойдан яхши бўлган кун келишини ёдимизда тутайлик! Унга ҳозирдан тайёргарлик кўриш лозим! Аллоҳим, бизларни Қадр кечасига соғ-омон етказ!


– Эртага ҳайит, деб эълон қилинганида мўмин киши ўтказиб юборган намозидан, Қуръон тиловатидан чалғитган нарсасидан ва иштирок эта олмаган хайрли ишидан ёки беҳуда ўтказган вақтидан пушаймон бўлади. Шундай экан, надомат қилишдан олдин ушбу фурсатни ғанимат билайлик!


– Рамазон: «Қурбинг етганича мени ғанимат бил! Мен бир неча кунман холос!» деб айтади.
– Гўзал дуолардан бири:
«Аллоҳим! Сендан гўзал рўза ва гўзал хотимани сўраймиз. Рамазонда зиён кўргувчилардан қилиб қўйма!»


–Рўзанинг икки зийнати бор:
1. Ботиний зийнат – тақво. «Шоядки тақводор бўлсангиз» (Бақара сураси, 183-оят).
2. Зоҳирий зийнат – виқор ва одоб.
«Ким ёлғон гапиришни ва унга амал қилишни қўймаса, Аллоҳ унинг таоми ва ичимлигини тарк этишига муҳтож эмас».
Бухорий ривоят қилган.


– Ким Рамазоннинг ярмини чиройли суратда адо этган бўлса, ойнинг қолган қисмида ҳам мукаммалликни таъминласин. Ким ўтган ярмида камчиликка ва дангасаликка йўл қўйган бўлса, тавба ва тузатишни ўзига лозим тутсин.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Эҳ дўстим, сени яратилишингнинг ўзи бир мўъжиза эканини билсайдинг.Эҳ дўстим, сени мусулмон қилиб яратилганингни ўзи катта мақом ва Аллоҳнинг сенга берган энг давоми...

5056 17:00 / 28.04.2022
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади . , . .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Рамазоннинг охирги кечасида ўзининг умматини давоми...

2856 17:00 / 30.04.2022
Қуръони каримни хатм қилишда ҳар ким ўз даражаси, вақти каби имкониятларини ҳисобга олиб, қуйидагиларга тақсимлаш мумкин.1 30 кунда хатм қилиш йўлиҲар куни 1 давоми...

5043 19:00 / 12.04.2021
Рўза тутган кишининг тақвоси зиёдалашади.Рўза туфайли инсонда Роббини кўриб турганлик, У Зотдан қўрқиш ҳислари янада кучаяди.Рўза тутиш билан банда Роббига давоми...

2968 11:00 / 07.04.2022