1447 йил 8 шаъбон | 2026 йил 27 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ҳар кунлик таровиҳ намозида ўқиладиган оятларнинг маъно таржимаси билан танишиб боринг

00:46 / 28.03.2024 2433 pdf Ўқиш режими + -

Рамазоннинг охирги 10 кунлигида фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Қуръони Карим ва ўзбек тилидаги маънолари таржимаси» асарининг аудио шакли islom.uz порталининг телеграмдаги саҳифасида тақдим қилиб борилади.

Кечки пайт таровиҳ намозида ўқиладиган оятларнинг аудиоси ҳар куни бомдод намозидан аввал телеграм каналимизда тақдим қилинади.

Маълумот ҳажми катта бўлгани сабабли (ҳар бир аудио 2 соат атрофида бўлади) уни чорак қисмга тақсимлаб, аниқ режалаштириб олиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Аудио файлнинг тавсифига тақсим қилинадиган сониялар кўрсатилган бўлади.

1-қисм Эркаклар масжидга кетишда, аёллар уйда, бомдод намозигача бўлган муддатгача, (тахминан 30 дақиқа). (Пиёда қулоқчин ёки уловда эса аудио жиҳозлар орқали)
2-қисм Бомдод намозидан кейин (тахминан 30 дақиқа)
3-қисм Пешин намозидан кейин (тахминан 30 дақиқа)
4-қисм Аср намозидан кейин (тахминан 30 дақиқа)

Ифторгача бўлган муддат ва ифтордан то таровиҳ намозларигача барчасини жамлаб, қайта эшитиш тавсия қилинади. (Имкон бўлса, мусҳафга қараб кузатиб туринг)

Аудиоларни қандай тинглаш билан кўпроқ манфаат олиш мумкин?
1. Қуръони Каримда келган буйруқ ва қайтариқларга амал қилиш билан;
Мисол: «Менга ва ота-онангга шукр қилгин...» (Луқмон сураси, 14-оят)
2. Қуръони Каримда келган оятларини тадаббур ва тафаккур қилиш билан;
Мисол: «Ўз ризқини кўтара олмайдиган қанчадан-қанча жонзотлар бор. Уларга ҳам, сизларга ҳам Аллоҳ ризқ берадир.» (Анкабут сураси 60-оят) 
2. Тушунмаган жойингизни, ёзиб олиб, тафсирини ўқиш билан;
(Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Тафсири Ҳилол» асарларига мурожаат қилинг. Китобнинг iOS ва Android учун иловалари мавжуд)
3. Тушунганларингизни яқинларингизга айтиб бериш билан;
4. Сизга таъсир қилган оятларни ёзиб бориш билан;
5. Тиловат қилинаётган оятларни мусҳафга қараб кузатиб бориш билан;
6. Аудиони имкон қадар кўпроқ такрор эшитиш билан;
7. Таровиҳ намозида ўқилаётган оятларни диққат билан тинглаб, ёдингизда қолган маъноларни тушуниб туриш билан.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шу йил 2122 декабрь кунлари Непал пойтахти Катманду шаҳрида Қуръони Каримни ёддан ўқиб бериш бўйича II мусобақа бўлиб ўтади. Саудия Арабистони Ислом ишлари, даъват давоми...

1247 14:15 / 06.12.2024
Қуръонни онлайн ўқитиш АҚШнинг Жоржия штати билан чекланиб қолмайди ва Қуръон талабалари тажрибали устозлар назорати остида ўзлари танлаган ўқув дастурини давоми...

2429 14:00 / 24.07.2021
Ислом олами робитаси китоб ва суннатга хизмат қилиш ҳайъати Қирғизистон мусулмонлари идораси билан ҳамкорликда Қуръони каримни ёд олган қирқ етти қори шарафига давоми...

1843 09:50 / 23.07.2019
2023йил 28 август2 сентябрь кунлари Бишкек шаҳрида Қирғисистон мусулмонлари идораси томонидан ташкил қилинган Қуръони Карим мусобақаси бўлиб ўтади. Мазкур давоми...

1723 18:05 / 29.08.2023