1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Муфтий ҳазратларининг мусулмон уммати учун йўллаган рамазон ойи табриклари нуфузли халқаро ташкилот – мусулмон донишмандлар кенгашининг саҳифаларида эълон қилинди

17:19 / 13.03.2024 1429 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг Ислом умматини Рамазон ойи билан муборакбод этган табриклари нуфузли халқаро ташкилот – Мусулмон донишмандлар кенгашининг ижтимоий тармоқларида эълон қилинди.

– Аллоҳ таолога беадад шукрлар бўлсинки, Ҳақ таолонинг раҳмат ойи – муборак Рамазон ойи кириб келди. Бу ой ахлоқни сайқаллаш, гўзал хулқлар билан зийнатланиш учун ғанимат фурсатдир. Зеро, бу ой – раҳмат, мағфират, ўзаро ҳамжиҳатлик ва раҳм-шафқат ойидир, - дейилади қутлов  муқаддимасида.

Муфтий ҳазратлари ўз табрикларида бу ойда кичик бир яхшиликка кўп ажр-савоб бериладиган, хато-ю гуноҳлар кечириладиган ой эканини эслатиб, рўза ибодатини иймон билан савоб умидида тутиш, кечаларни қоим қилиш гуноҳларга каффорат бўлади, дея бу вақтларни унумли ўтказишга чорлаганлар. Шунингдек, мусулмонлар йил давомида Рамазон ойини интизорлик билан кутиши, ўзгача завқ ва шавқ, тоат-ибодат билан ўтказишларини ҳам алоҳида қайд этганлар.

“...Имом Бухорий ватани бўлган Ўзбекистон халқи, қолаверса, Ўзбекистон мусулмонлари идораси номидан жамики мўмин-мусулмонларни Рамазон ойи кириб келиши билан самимий қутлайман. Аллоҳ таолодан бу ойнинг фазилатларидан тўлиқ истифода қилишга тавфиқ бериши сўрайман”, - дейилади табрик хотимасида.

Мазкур табрикни қуйидаги ҳаволалар орқали кўриш мумкин:

https://www.facebook.com/share/v/kXkpMif6CkG2Hb61/?mibextid=WaXdOe

https://x.com/muslimelders/status/1766857556197093489?s=46

https://www.instagram.com/reel/C4VwqdTs6w-/?igsh=MWtpMXp0azFoNzBrbQ==

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
27 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари .Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни, муносабати билан давоми...

2163 09:30 / 28.06.2019
Тошкент ислом институти Таҳфизул Қуръон кафедраси мудири, устоз Жаҳонгир қори Неъматовнинг .30 пора Қуръони Карим тиловати, аудио диски сотувга чиқарилди.Ушбу давоми...

5018 10:15 / 12.04.2022
Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакатимизда туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шартшароитлар яратиш бўйича Фармон ва қарорлари ижросини давоми...

3904 13:29 / 07.11.2018
The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, facebook Ҳиндистонда диний адоватни қўзғатишга ўз ҳиссасини қўшган, дея маълумот берган. Маълум қилинишича, 2019 йилнинг охири ва 2020 давоми...

1831 14:00 / 25.10.2021