1447 йил 24 ражаб | 2026 йил 13 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Чилонзорда ноёб усулда бунёд этилган масжид очилди

09:41 / 10.03.2024 3150 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан Тошкент шаҳри, Чилонзор туманидаги Ҳасанхон қори жомеъ масжиди қайта барпо этилди.

Hi-tech услубида қуриб битказилган бу масжид намозхонларга байрам туҳфаси бўлди. Масжид уч қаватдан иборат. Аввал узоғи 800 намозхонни сиғдира олган масжидда эндиликда бир вақтнинг ўзида 4000 киши ибодат қила олади.

Қайд қилинишича, бу Ўзбекистондаги ҳай-тек услубида қурилган биринчи масжид ҳисобланади.

Масжиднинг аввалги биноси эскилиги, торлиги, кириб-чиқишдаги ноқулайликлар ва мослаштирилган бинода жойлашгани намозхонларга қийинчиликлар туғдираётган эди. Замонавий кўринишда қайта қад ростлаган муҳташам масжидда эса барча шароит ва қулайликлар яратилган. Масканнинг фойдаланишга топширилиши муносабати билан ташкил этилган тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, диний уламолар, имом-домлалар, намозхонлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. 

Таъкидланишича, ушбу масжид илк бор ноанъанавий, яъни, ҳай-тек услубида қурилган. У бир вақтнинг ўзида 4 минг нафар намозхонни ўз бағрига сиғдира олади. Масжид қурилишига 2021 йилда тамал тоши қўйилган бўлиб, саховатпеша ҳомийлар ҳамда кўнгилли кишилар кўмагида ҳашар йўли билан битказилган. Масжидга Нажмиддин Ҳасанов имом-хатиб этиб тайинланган.

Манба
Uza.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шу кунларда юртимизда ўтказилаётган .Декларациялар мулоқоти, халқаро форумида қатнашиш учун кўплаб хориж мамлакатларидан мартабали меҳмонлар ташриф давоми...

1729 16:19 / 17.05.2022
Аввал хабар қилганимиздек, куни кеча Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ташкилий масалалар кўрилди давоми...

2177 10:04 / 20.10.2021
Шу кунларда бир гуруҳ уламолар Туркий давлатлар ташкилоти мусулмон диний идоралари раҳбарлари кенгаши йиғилиши, уламолар форуми ва .Мир Араб, мадрасасининг 500 давоми...

1377 18:01 / 24.11.2023
Агар инсон бирорта ишни бажаришга астойдил интилса, Аллоҳнинг иродаси билан албатта ўша нарсанинг уддасидан чиқади.ndash 82 ёшга кириб араб тилини ўрганаман, Қуръон давоми...

2830 09:12 / 05.12.2018