1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 18 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Президент томонидан «Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида»ги қарор имзоланди

21:35 / 08.03.2024 3569 pdf Ўқиш режими + -

Рамазон ойи миллий анъана ва қадриятларга мос тарзда ўтказилади

Президент томонидан «Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида»ги қарор имзоланди. 2024 йилда муборак Рамазон ойининг бошланиши 11 март кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинди.

Шавкат Мирзиёев 8 март куни «Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида»ги қарорни имзолади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Халқ учун эзгулик, бирдамлик, олижаноблик ва шукроналик тимсоли бўлган қутлуғ Рамазон ойини муносиб кутиб олиш ва юқори савияда ўтказиш, диний-маърифий, маданий қадриятларни асраб-авайлаш ва улуғлаш мақсадида:

2024 йилда муборак Рамазон ойининг бошланиши 11 март кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Дин ишлари бўйича қўмита, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ҳудудларда Рамазон ойини миллий анъана ва қадриятларга мос тарзда ўтказишга доир чора-тадбирларни амалга оширади.

Мурувват, аҳиллик ва ҳамжиҳатликни улуғловчи ушбу фазилатли ойда кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оила ва маҳаллаларда меҳр-оқибат ва ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлаш, муқаддас қадамжо ва зиёратгоҳлар, қабристонларни ободонлаштиришга қаратилган тадбирларни янада кучайтиришга алоҳида эътибор берилади.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Рамазон ойини ўтказиш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилган. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси М.М. Камилов зиммасига юкланган.

Мавзуга оид мақолалар
Асрлар давомида халқимизга хос меҳроқибат, хайрсаховат каби эзгу умуминсоний қадриятларни намоён этиб келаётган Қурбон ҳайити жонажон Ватанимизда ўзаро давоми...

2896 15:56 / 19.06.2023
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони Ўзининг серқирра фаолияти ҳамда беқиёс илмиймаърифий мероси билан исломий тафаккур ва маданиятни равнақ давоми...

2438 19:56 / 27.06.2023
Америкада .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, номидаги жомеъ масжид барпо этиляпти. Бу ҳақда АҚШнинг Цинцинати шаҳридаги ўзбеклар жамияти раиси Зафар Алимов давоми...

1928 14:21 / 02.04.2024
Маълумки, Вақф хайрия жамоат фонди, халқимиз орасида ўзаро бирдамлик ва меҳроқибатни кенг тарғиб этиш ва шу йўлда хизмат қилаётганларни рағбатлантириш мақсадида давоми...

2285 17:30 / 24.05.2021