1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 18 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Муфтий ҳазратлари Қатар элчисини қабул қилдилар

21:17 / 19.02.2024 1580 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 19 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Қатар давлатининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ҳасан бин Ҳамза Ҳошим жанобларини қабул қилдилар.

Муфтий ҳазратлари Ўзбекистон ва Қатар давлатлари алоқалари охирги йилларда ривожланаётгани, Тошкент ва Доҳа шаҳарларида элчихоналарнинг очилиши кўп томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга ҳисса қўшаётгани, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қатар давлатидаги диний-маърифий йўналишдаги ташкилотлар, жумладан, Халқаро мусулмон уламолари кенгаши билан ҳамкорлик йўлга қўйилганини таъкидладилар.

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари кейинги йилларда юртимизда барча йўналишлар қатори диний-маърифий соҳада ҳам катта ижобий ўзгаришлар бўлаётгани, жумладан, Марказий Осиёда ягона бўлган Фатво маркази иш бошлагани, масжид-мадрасалар очилаётгани, фуқароларга Қуръони карим ва тажвидни ўргатиш курслари фаолияти йўлга қўйилганини алоҳида қайд этдилар. 

Ҳасан бин Ҳамза Ҳошим жаноблари самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, икки давлат ўртасидаги алоқалар жадал суръатда тараққий этаётгани, ўтган 6 ойда давлат раҳбарлари 2 марта учрашгани, 30 та олий даражадаги ҳужжатлар имзоланганини билдирди. Келгусида Қатарнинг Вақф ва ислом ишлари ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилиши ҳар икки томон учун ҳам фойдали бўлишини маълум қилди. 

Элчи жаноблари Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларини ўзларига қулай вақтда Қатар давлатига ташриф буюришларига таклиф этиб, ушбу мамлакатдаги диний-маърифий соҳа йўналишидаги ташкилотлар билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатиш ҳар жиҳатдан манфаатли бўлишига ишонч билдирди.

Учрашув дўстони ва самимий руҳда ўтди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Юртимизда меҳмон бўлиб турган Уммон Султонлиги ташқи ишлар вазири Бадр бин Хамад алБусаиди бошчилигидаги делегация Самарқандга келди. Уммон Султонлиги ташқи давоми...

1483 11:57 / 15.04.2024
Замонамизнинг буюк алломаларидан, фазилатли шайх Муҳаммад Али Собуний ҳазратларининг вафотлари муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига, сафдошлари ва давоми...

2163 14:46 / 19.03.2021
Ўмонда жойлашган Стратегик тадқиқотлар ислом маркази навбатдаги Дунёнинг энг нуфузли 500 мусулмони рўйхатини эълон қилди.Бу сафарги рўйхатнинг илк беш давоми...

3019 10:20 / 23.10.2021
2019 йилнинг 2426 апрель кунлари Татаристоннинг Қозон шаҳрида .Россия ва Ислом дунёси, шиори остида XIхалқаро иқтисодий саммити бўлиб ўтди. Бу ҳақда islom.uz манбаси хабар давоми...

2562 09:00 / 27.04.2019