1447 йил 3 Рамазон | 2026 йил 21 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Абитуриентлар учун таълим муассасаларида тайёрлов курслари ташкил этилади

20:22 / 17.02.2024 3232 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига 2024-2025 ўқув йили бўйича ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар учун қабул имтиҳонларига пухта тайёрланишларига кўмаклашиш мақсадида 2024 йилнинг март ойидан эътиборан барча диний таълим муассасаларида тайёрлов курслари ташкил этилади.

Тайёрлов курслари қуйидаги фанлардан бўлиб ўтади:

Олий диний таълим муассасаларида:
- Чет тили (араб тили);
- Фиқҳ ва ақоид;
- Ўзбекистон тарихи фанидан.  

Ўрта махсус ислом таълим муассасаларида:
- Чет тили (араб тили);
- Ўзбекистон тарихи;
- Маънавият ва маърифат асослари фанидан.                      

Тайёрлов курси дарс машғулотларини таълим муассасаларининг малакали мутахассислари томонидан олиб борилaди. 

Эслатиб ўтамиз, мазкур тайёрлов курсида ўқиш истагида бўлган абитуриентлар олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасасининг қуйидаги ишонч телефоларига мурожаат этишлари мумкин.

ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ
1. Тошкент ислом институти - +998 71-227-23-47
2. Мир Араб олий мадрасаси - +998 99-702-82-70
3. Ҳадис илми мактаби - +998 66-673-31-51

ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ
1.  Кўкалдош - +99871-244-48-27
2.  Хадичаи Кубро (аёл-қизлар учун) - +998 71-299-24-11
3. Саййид Муҳйиддин Махдум - +998 94-420-77-22
4.  Ҳидоя - +998 88-852-6006
5.  Хожа Бухорий - +998 75-542-74-25
6.  Мир Араб - +998 95- 600-45-97
7.  Жўйбори Калон (аёл-қизлар учун) - +998 65-221-77-44
8.  Фахриддин ар-Розий - +998 95-606-92-55
8.  Муҳаммад ал-Беруний - +998 99-317-93-93
10. Имом Термизий - +998 55-451-05-96

Манба
oliymahad.uz
Мавзуга оид мақолалар
Юртимизнинг бир гуруҳ имомхатиблари Филаделфияга ташрифлари жараёнида .Ал Бухорий, жомеъ масжиди меҳробига тамал тошини қўйиб бердилар. Сўнгра куннинг иккинчи давоми...

2447 00:33 / 23.04.2022
Жорий йилнинг 11 август куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида .Ҳайрат улаброр,га ёзилган шарҳнинг 2китоби тақдимоти бўлиб ўтди.Тақдимотда давоми...

1734 15:00 / 12.08.2021
Москванинг .Спартак, футбол клуби ҳужумчиси Кейта Балде Сенегалдаги масжид қурилиши учун 70 минг евро хайрия қилди. Бу ҳақда .Матч ТВ, маҳаллий .Taggat, газетасига давоми...

1536 11:28 / 06.06.2023
Бугун Халқаро Ислом академиясида диний маърифий соҳада хизмат қилган 270 чоғли аҳли илмларимиз ва юртдошларимиз Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги байрами давоми...

2754 20:07 / 28.08.2021