1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Қуръони Каримга хизмат қилишда замонавий технологияларнинг ўрни

10:57 / 10.02.2024 1679 pdf Ўқиш режими + -

2024 йил 11 февраль куни Файсал бин Бандар бин Aбдулазиз ҳомийлигида Aр-Риёд шаҳрида Aлоқа ва ахборот технологиялари вазирлиги ва Макнун уюшмаси ҳамкорлигида илмий форум ўтказилади. Қуръони Каримга хизмат қилишда замонавий технологиялар ва уларнинг сармоясини муҳокама қиладиган биринчи ихтисослаштирилган илмий форум бўлади.

Бир гуруҳ мутахассис ва академиклар иштирокидаги форум Қуръон тиловати, ёдлаш ва қайта кўриб чиқишни осонлаштириш учун замонавий ва ривожланаётган технологиялардан фойдаланишга қаратилган. Унда рақамли Қуръон билан боғлиқ қатор муваффақиятли тажриба ва  платформалар ҳам кўриб чиқилади.

Саудиялик академикларнинг элита гуруҳи форумда блокчейн технологиялари, сунъий интеллект, интернет ва кенгайтирилган реаллик каби бир қанча ихтисослаштирилган техник йўналишлар бўйича илмий мақолалар орқали иштирок этади. Форумда муваффақиятли рақамли Қуръон, аниқ платформалар ва уларни моделлаштириш ва фойдаланиш имкониятлари ҳам кўриб чиқилади.

Шунингдек, форумда иштирок этувчилар ўртасида Қуръон платформаларини ривожлантириш ва соҳадаги истиқболли имкониятларга сармоя киритиш бўйича бир неча қўшма меморандумлар имзоланади.

Маълумот ўрнида ўтган ҳафта мамлакат пойтахти Aр-Риёдда дунёнинг 42 давлатидан 1800 дан ортиқ дастурчи ва сунъий интеллект бўйича мутахассислар иштирокида Қуръон иловалари танлови бўлиб ўтган эди.  

 

Мавзуга оид мақолалар
Дубай масжидларида Ислом ва хайрия ишлари департаменти томонидан COVID19 карантиндан кейин илк бор аёллар намозхоналари очилди. Бу ҳақда islam.ru нашри хабар беради.2021 давоми...

2283 10:55 / 15.06.2021
Юртимиз уламолари Макка шаҳрида зиёратчилар жойлашган меҳмонхоналарда ҳаж ибодатининг одоблари ва унинг аҳкомлари ҳақида ҳожиларимизга маърифий суҳбатлар давоми...

926 18:09 / 29.05.2025
Муқаддас китоблар ва диний рамзларни йўқ қилишга уриниш қоралашга арзийдиган, орномус туйғусини жунбушга келтирадиган иш. Дания Ташқи ишлар вазирлигининг давоми...

2617 18:45 / 23.07.2023
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан Мовароуннаҳр ҳадис мактаби тарихи ҳақида маълумот берувчи лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилмоқда. Ушбу давоми...

1126 14:30 / 06.05.2025