1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Муштарак мақсадлар йўлидаги ҳамкорлик

22:02 / 08.02.2024 1429 pdf Ўқиш режими + -

2024 йил 8 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Бирлашган Араб Амирлигининг Дин ишлари ва Вақф бош бошқармаси раҳбари доктор Умар Ҳабтур ал-Дирий жаноблари билан мулоқот ўтказдилар.

Самимий ва кўтаринки руҳда ўтган учрашувда Умар Ҳабтур ал-Дирий жаноблари мазкур бошқарма фаолияти, асосий вазифалари ва келгусидаги режалари тўғрисида маълумот берди. Жумладан, Амирликдаги масжидлар фаолияти, шаръий масалаларга жавоб бериш, фатво ишлаб чиқариш жараёнлари, ҳаж-умра зиёратларини ташкил этиш ва илмий-тадқиқот олиб бориш ҳамда диний адабиётларни нашр этиш ва хайрия ишлари борасида сўз юритди.

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари икки мамлакат ўртасидаги алоқалар ҳар томонлама ривожланиб бораётганини сўзлаш баробарида Ўзбекистонда сўнгги йилларда диний-маърифий соҳада катта янгиланишлар амалга оширилаётгани, шундай ижобий ўзгаришлар қаторида Марказий Осиёда ягона бўлган Фатво маркази иш бошлагани, унда 20 нафар забардаст уламо “Колл марказ”, фуқаролар мурожаати билан шуғулланаётгани ва интернет тармоғи орқали савол-жавоб қиладиган заковатли фақиҳлар туну кун хизмат қилаётганини қайд этдилар.

Шунингдек, мўмин-мусулмонлар учун кенг имкониятлар берилаётгани, хусусан, янги масжид-мадрасалар очилаётгани, профессонал диний таълим бериш сифати тубдан яхшилангани, малакали соҳа ходимлари тайёрланаётгани ва Қуръони карим курслари фаолият олиб бораётганига алоҳида тўхталдилар.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирлиги ўртасидаги ҳамкорлик йилдан-йилга ривожланаётгани, икки давлат Раҳбарларининг дўстона алоқалари турли йўналишлардаги муносабатларга замин бўлаётгани қайд этилди. Шунингдек, мамлакатлар ўртасида диний-маърифий йўналишда ҳамкорлик йўлга қўйилгани, хусусан, тажриба алмашиш ва илмий-тадқиқот йўналишларидаги алоқаларни ривожлантиришга эътибор қаратилаётгани ҳам алоҳида таъкидланди.

Мулоқотда эътиқод ва виждон эркинлигини таъминлаш, конфессиялараро мулоқот ҳамда жаҳолатга қарши маърифат йўналишида қилинаётган ишлар ҳам муҳокама қилинди.

Маълумот ўрнида, Бирлашган Араб Амирлигининг Дин ишлари ва Вақф бош бошқармаси 2006 йилда ташкил топган. Асосий вазифалари Ислом маърифати ва маданиятини кенг ёйиш, диний саводхонликни ошириш, жамиятда мўътадиллик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик қадриятларини мустаҳкамлаш кабилардан иборат. 

Шунингдек, вақф мулкчилигини қайта тиклаш, ривожлантириш ва оммалаштириш, масжидларни обод этиш, бошқариш ҳамда назорат қилиш, Ҳаж ва Умра ишларини ташкил этиш, халқаро анжуманлар, илмий семинарлар, мақсадли тадбирлар ва мусобақа-танловлар ўтказиш кабилар бошқарманинг устувор вазифалари ҳисобланади. 

Бошқарманинг Жума хутбалари хизматлари, Ҳаж ва умра хизматлари, Масжидлар хизматлари, Қуръони каримни ёд олиш хизматлари, Тадқиқотлар ва нашрлар хизматлари бор.

Вақф йўналишида эса бева-бечоралар, етим-есирлар, ёлғиз қарияларга ёрдам бериш, таълим ва саводхонликни ошириш, олис ҳудудларни тоза ичимлик суви билан таъминлаш ва беморларга кўмак бериш каби хайрия лойиҳалари мавжуд.









Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Аввал хабар берганимиздек, бугун 14 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Туркий давлатлар диний идоралари давоми...

2222 15:45 / 14.04.2022
Ортда қолаётган 2021 йил ҳаётимизда кўплаб янгиликлар ва воқеаларга бой бўлди десак муболаға бўлмайди. Энг муҳими, пандемия сабаб тўхтаб қолган ўқув машғулотлари давоми...

5716 23:03 / 30.12.2021
Ўзбекистон тараққиёти ва фаровонлигини таъминлашда Президент сайлови муҳим воқеа ҳисобланади. Бугун, 24 октябрь куни мана шундай тарихий жараёнда Ўзбекистон давоми...

1753 12:39 / 24.10.2021
Шаржада ташкил этилган ботаника боғида Қуръон ва суннатда номлари зикр қилинган 50 хилдаги ўсимликлар етиштирилмоқда. Бу ҳақда Golf News ахборот манбаси хабар давоми...

3064 10:10 / 24.04.2019