1446 йил 2 рабиъус сони | 2024 йил 05 октябрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Асал нега айнимайди?

14:02 / 05 февраль 2447 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Асал таркиби ўзгармаслик ва бузилмаслик сифати билан бошқа озуқавий маҳсулотлардан ажралиб туради. Тўғри, асал ҳам ширинлик маҳсулотларининг турларидан бири бўлса-да, бироқ у шакардан бутунлай фарқ қилади. Табиий асалнинг таркибида сув миқдори жуда ҳам кам бўлади. Намлик даражасининг ниҳоятда пастлиги сабабли асал айнимайди. Озуқаларнинг ҳолати ўзгаришига ва айнишига сабаб бўладиган бактерия ва микроблар нам муҳитда кўпайиб ривожланади. Асалда эса бундай ҳолат бўлмагани учун унинг таркиби бузилмайди. Бундан ташқари, асал кислотали маҳсулот бўлиб, ундаги кислоталилик даражаси 3,26 дан 4,48 гача ўзгариб туради ва бу юқори кислотанинг мавжудлиги асалдаги барча бактерияларни ўлдиради ёки узоқлаштиради. Асал махсус идишда оғзи маҳкам ёпилган ҳолда сақланса, уни бузадиган намлик сизиб кирмаса, унинг таркибига зарар етказадиган микроблар таъсир қилмайди. Натижада у узоқ вақт давомида истеъмолга яроқли бўлади.

Энди Аллоҳ таолонинг қудрати, ҳикматига далил ва бандалар ибрат олишлари лозим бўлган нарсалардан бўлмиш асалари ва асал ҳақидаги оятларни келтириб ўтсак:

ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ

«Роббинг асаларига ваҳий юборди: «Тоғлардан, дарахтлардан ва кўтарилган ишкомлардан уй тутгин» (Наҳл сураси, 68-оят).

Аллоҳ таолонинг ҳайвонотларга, жумладан, асаларига ваҳий қилиши унга илҳом бериши ҳисобланади. Аллоҳ таоло асаларини яратганда, унга бир ҳис-туйғу ҳамда илҳомни қўшиб бергани учун, у кўпгина ақлли инсонлар қила олмайдиган аниқлик билан ўзига топширилган ишни бажаради. Жумладан, тоғлардан, дарахтлардан ва одамлар кўтариб қўйган ишком каби нарсалардан ўзига уй тутади.

ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ

«Сўнгра ҳамма мевалардан егин. Бас, Роббингнинг осон қилиб қўйган йўлларидан юргин». Қоринларидан турли рангдаги ичимлик чиқар. Унда одамлар учун шифо бордир. Албатта, бунда тафаккур қилувчилар учун оят (белги) бордир» (Наҳл сураси, 69-оят).

Ушбу оятда Аллоҳнинг асаларига ваҳийси ҳамда берган илҳомининг давоми келмоқда. Аллоҳ асаларига фақат уя қуришнигина эмас, балки бошқа нарсаларни ҳам илҳом қилгандир:

«Сўнгра ҳамма мевалардан егин».

Уяни қуриб қўйиб, мевалардан емоқ ҳам асаларига Аллоҳ томонидан илҳом қилинган. Шунинг учун у бошқа ҳайвонларга ўхшаб, бир жойда турмайди, тўғридан-тўғри мева гуллари томон учиб кетади ва уни емоққа киришади.

«Бас, Роббингнинг осон қилиб қўйган йўлларидан юргин».

Аллоҳ асаларига ўша меваларни, уларнинг гулларини топиш йўлларини осон қилиб қўйган. Одамзот топа олмайдиган жойда бўлса-да, асалари бир зумда уларни топиб боради. Ҳамда ўша мева ва гулларни ейди.

«Қоринларидан турли рангдаги ичимлик чиқар».

Асаларининг қорнидан чиқадиган асалларнинг ранги турли бўлиши бежиз эмас.

«Унда одамлар учун шифо бордир».

Ўша асаларининг қорнидан чиққан турли рангли шаробда одамлар учун шифо бордир. Ушбу қуръоний ҳақиқат тиб илми ривожланган сари, янада аниқроқ ойдинлашиб бормоқда.

«Албатта, бунда тафаккур қилувчилар учун оят (белги) бордир».

Асалариларнинг ҳаёт тарзи, уларнинг уй қуришлари, бориб мева ва гулларни еб келиб, асал қилишлари ва ўша асал одамлар учун шифо бўлиши каби ҳодисаларда катта мўъжизалар бор.

Буни асаларичилардан ёки асаларилар ҳақида ёзилган китоблардан батафсил ўрганган одам Аллоҳнинг биру борлигига, ибодатга сазовор ягона илоҳу маъбуд эканига кўплаб оят-белгилар топади. Лекин бу белгиларни топиш учун тафаккур бўлиши шарт. Тафаккурсиз одамлар аввалгидек, мушрик ҳолида юраверадилир.

Ҳамаср уламоларимиздан баъзилари «Асалари ва унга ўхшаш баъзи ҳайвонларга Аллоҳ таоло томонидан «ваҳий қилиниши» – уларнинг дақиқ ишларга йўллаб турилиши Аллоҳ томонидан пайғамбарларга ваҳий юборилиши осон иш эканига яққол далилдир», – дейдилар. Аллоҳнинг кичик бир ҳашаротга «ваҳий қилиши» собит бўлгандан кейин, Ўшал Буюк Зотнинг Ўзининг ер юзидаги халифаси, Ўзи яратган махлуқотларнинг гултожи, одамлар ичидан танлаб олган энг яхшисига ваҳий юбориши жуда ҳам осондир.

Нозимжон Ҳошимжон & Хуршид Маъруф

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 25 январь 03-07/400-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мусулмон нанотехнолог аёл бактериялар мулоқотини тинглай оладиган янги ускуна ихтиро қилди. Daily Mail маълумотларига кўра, ушбу восита антибиотикларга қаршиликни давоми...

2082 15:00 / 28.01.2022
Олимларнинг айтишича, агар Ой бўлмаганда ердаги бир кун олти соатдан иборат бўлар экан. Агар Ой бўлмаганда, сайёрамиздаги тун ҳозиргидан анчагина қоронғироқ давоми...

2546 12:45 / 04.12.2023
Бурун ажойиб тарзда яратилган аъзо бўлиб, ичида устмауст жойлашган мугуз пластинкалар бор. Ҳаво ўша пластинкалар орасидан узоқ масофани босиб ўтади. давоми...

6068 20:10 / 26.03.2019
Инсон ҳужайрасининг ҳозиргача олинган энг сўнгги тасвири. Расм манбаси Гарвард университети 2020 йил, декабрьРасмда битта ҳужайранинг ички тузилиши акс этган. давоми...

2162 10:00 / 25.02.2022
Аудиолар

131084 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

51609 14:35 / 11.08.2021