1446 йил 20 зулҳижжа | 2025 йил 16 июнь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат

Таомни совутиб истеъмол қилиш

09:35 / 29.01.2024 2740 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кўплаб инсонлар амал қилмай, унутиб қўйган суннатлардан бири – таом ва ичимликни совутиб истеъмол қилишдир. Овқатни совутиб ейишда кўплаб тиббий фойдалар бор.


2016 йилда The Lancet Oncology (Ланцет онкологияси) журналида янги тадқиқот хулосаси нашр этилди. Унга кўра, жуда иссиқ чой ичиш қизилўнгач саратонига сабаб бўлар экан. Шу сабаб овқат ва чойни ўта иссиқ ҳолда истеъмол қилиш инсон саломатлигига ўта салбий таъсир кўрсатади. Ўтказилган ушбу тадқиқот «овқатни совутиб истеъмол қилиш соғлиқ учун жуда фойдали» эканини таъкидловчи кўплаб тадқиқотлар олдида денгиздан бир томчидир.


Лекин таомни совутиш деганда, уни ўта муздек қилиш эмас, балки ўта иссиқ билан ўта совуқ ўртасидаги мўътадил бир ҳолатга келтиришни тушуниш лозим.  


Тадқиқот яна шуни таъкидлайдики, таом ва ичимликни доимий равишда қайноқ тановул қилиш овқат ҳазм қилиш аъзоларининг ҳам саратонга чалинишига олиб келади.
Энди ушбу ҳадисга яхшилаб эътибор берсак.


Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: 
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Таомни совутиб (истеъмол қилинглар!) Чунки, иссиқ (таом)да барака йўқдир» деганлар.
Имом Ҳоким «Мустадрак»да ривоят қилган.


Шу ўринда бир савол туғилади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўта иссиқ таомда барака йўқлигини қаердан билиб айтдилар экан? Бундан 1400 йил олдин умматга бу насиҳатни айтишларига, бу кўрсатмани беришларига нима ундаган экан?»


Жавоб шуки, юқорида келтирилган ҳадис ва унинг бугунги кунда тиббий томондан ўз исботини топгани Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолонинг Расули эканликларига яққол далилдир! Бинобарин, ўта иссиқ таомда барака йўқлиги ва уни совутиб ейиш кераклигини у зотга Аллоҳ таолонинг Ўзи билдиргандир!


Абдуддоим Каҳелнинг мақоласидан
Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 25 январь 03-07/400-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . . Нуъайм ибн Ҳаммор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг .Аллоҳ азза ва жалла .Эй Одам боласи, давоми...

3001 14:00 / 02.08.2022
. .Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Сизлардан биров масжидда туриб, мудраса, ўша ўтирган жойидан давоми...

2780 18:30 / 20.03.2022
. . Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Умму Соибнинг ҳузурига кирдилар ва .Эй Умму Соиб, сенга нима давоми...

4352 12:27 / 08.01.2019
. .Самура ибн Жундуб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уч киши бўлсак, биримизнинг олдинга ўтишини амр давоми...

4280 19:00 / 05.12.2021