1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Халқаро ҳадис тадқиқотлари тақдимоти ва ижоза бериш маросими бўлиб ўтмоқда

15:53 / 19.01.2024 1963 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 19 январь куни Туркиянинг Истанбул шаҳридаги «Сулаймония» жомеъ масжидида Халқаро ҳадис тадқиқотлари тақдимоти ва ижоза бериш маросими бўлиб ўтмоқда.

Ушбу халқаро маросимга Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған жаноблари, замонамиз уламолари, хусусан, юртимиздан ташриф буюрган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназар ҳазратлари, Ўзбекистон президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Жалолиддин домла Ҳамроқулов, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази раҳбари Шукрулло Умаров, «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжиди имом-хатиби Исмоил домла Муҳаммад Юсуф ҳамда «Hilol nashr» матбаа-нашриёти директори Абдулвоҳид Саттиевлар иштирок этмоқдалар.





Маросим Қуръони Карим тиловати билан бошланди.


Тақдимот «Набавий сийрат ва суннатни иҳё қилиш» мавзусига бағишланиб, беназир муҳаддис олим, шайх Муҳаммад Аввома ҳазратлари мавзуга оид маълумотларни шарҳлаб бердилар. Бундан ташқари, шайх Аввома ҳазратлари бошчилигида бир гуруҳ олимлар томонидан тайёрланган «Сунан Термизий» китобининг таҳқиқ қилинган нусхаси тақдимоти ҳам бўлиб ўтди. Шунингдек, «Тадрибу Ровий» китобини тўлиқ ўқиб чиққанларга шайх Аввома ҳазратлари ижоза бердилар.

Айни вақтда маросим давом этмоқда.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Маълумки, Ҳасанхон Яҳё Абдулмажиднинг ҳар чоршанба ва жума кунлари .Ҳазрат Навоийни англаш сари, туркум суҳбатлари бўлиб ўтаётган эди. Баъзи сабабларга кўра, давоми...

1923 14:38 / 17.03.2021
2023 йил 16 декабрь куни Қозон шаҳрида қиз ва аёллар ўртасида Қуръон мусобақаси бўлиб ўтади. Танловда 5 ёшдан 15 ёшгача бўлган қизлар иштирок этиши мумкин. Мусобақа давоми...

1767 17:47 / 06.12.2023
Кўчмас мулк Бош бошқармаси бош раҳбари Абдулла Алҳамад ўтган ҳафта Саудия Арабистони Ротана Халижия каналига берган интервьюсида саудиялик бўлмаган чет эллик давоми...

2343 15:31 / 19.04.2023
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 15 августдаги ПҚ292сонли .Имом Термизий таваллудининг 1200 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида,ги Қарорининг таъминлаш давоми...

1497 13:57 / 23.09.2024