1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Фатво марказига талабалар ташриф буюрди

17:19 / 18.01.2024 1888 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 16 январь куни «Кўкалдош» ўрта-махсус ислом билим юртининг 4-босқич талабалари устози билан бирга Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказининг фаолияти билан яқиндан танишди.


Марказ бош мутахассиси Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор талабаларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази 2022 йилда ташкил этилгани, айни пайтда бу ерда 20 га яқин уламо хизмат қилаётгани, Марказ ходимлари мўмин-мусулмон халқимиз диний эҳтиёжини таъминлаш мақсадида бугунги кундаги муҳим мавзулар юзасидан фатволар ишлаб чиқиш, Республикамиздаги масжидларга жума тезисларини тайёрлаш, фуқароларни бевосита қабул қилиш ва Колл-марказда телефон орқали келиб тушган саволларга жавоб бериш, ОАВларида чиқишлар қилиш каби вазифалар билан шуғулланиши ҳақида батафсил маълумот берди.


Ташриф давомида талабалар Фатво марказининг замонавий Колл-маркази фаолиятига алоҳида қизиқиш билдиришди. Мутахассис томонидан бу ерда ҳар куни ўртача 200-250 та, 1 ойда эса 6-8 минг та саволга жавоб берилиши, Рамазон ва Қурбон ҳайити кунлари бу миқдор кескин ошиб кетиши боис 24/7 узлуксиз қўнғироқларни қабул қилиш тартибига ўтилиши ҳақида сўзлаб берилди.


Билим юрти талабалари Фатво маркази фаолияти билан танишиш чоғида бу ерда фаолият юритаётган устозлардан ўзлари учун муҳим тавсия ва маслаҳатлар олишди.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Японияда кам сонли мусулмонлар бўлсада, бироқ бу ерда машҳур дин Исломдир. Мусулмонларнинг аксарияти мусулмон муҳожирларга уйланиб, исломни қабул қилган давоми...

2265 16:51 / 06.10.2021
Тошкент шаҳар бош имомхатиби ўринбосари Абдуқаҳҳор домла Юнусов пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги .Чоштепа, ҳамда Учтепа туманидаги .Азиз ота, жоме давоми...

1578 09:00 / 30.06.2021
Мақола мавжув эмас

5800 05:00 / 11.03.2017
Юртимизга Лондондан ташриф буюрган исломшунос олим, шайх Сулаймон Ғани ҳафизаҳуллоҳ бошчилигидаги бир гуруҳ меҳмонлар Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилишмоқда. Ушбу давоми...

2712 20:01 / 22.02.2020