1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ражаб рўзаси

07:17 / 13 январь 1687 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Усмон ибн Ҳакимдан ривоят қилинади:
«Саъид ибн Жубайрдан Ражаб ойида турганимизда Ражаб рўзаси ҳақида сўрадим. У: «Ибн Аббоснинг: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўза тутар эдилар, ҳатто оғизларини очмасалар керак, дер эдик. Оғизлари очиқ бўларди, ҳатто рўза тутмасалар керак, дер эдик», деяётганини эшитганман», деди».


Усмон ибн Ҳаким Саъид ибн Жубайрдан Ражаб ойи рўзаси ҳақида сўраса ҳам, у киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг доимий одатлари ҳақида жавоб берганлар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам гоҳида сурункасига рўза тутар эдилар, ҳатто кишилар у киши оғизларини очмаслар керак, деб ўйлаб қолишарди. Гоҳида эса, сурункали оғизлари очиқ юрганларидан кишилар энди рўза тутмасалар керак, деб ўйлаб қолишар эди. Ражаб ойда ҳам шундоқ бўлар эди.


Мужийба ал-Боҳилийя розияллоҳу анҳодан, у киши ўз оталари ёки амакиларидан ривоят қилади:
«Албатта у (отаси ёки амакиси) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига борибди. Сўнгра эса бир йилдан кейин яна ҳолати ва кўриниши ўзгарган ҳолда келибди ва: «Эй Аллоҳнинг Расули, мени танимаяпсизми?», дебди.


«Сени нима ўзгартирди? Чиройли кўринишда эдинг?», дедилар.
«Сиздан ажраганимдан сўнг фақат кечасигина таом едим», деди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Нима учун ўзингни азобга солдинг?», дедилар-да, сўнгра:
«Сабр ойи рўзасини тут ва ҳар ойдан бир кун тут», дедилар.
«Бир оз зиёда қилинг, менинг қувватим бор», деди.
«Икки кундан рўза тут», дедилар.
«Бир оз зиёда қилинг», деди.
«Уч кундан рўза тут», дедилар.
«Бир оз зиёда қилинг», деди.
«Ҳаром (ой)ларида рўза тут, сўнгра тарк қил, ҳаром (ой)ларида рўза тут, сўнгра тарк қил, ҳаром (ой)ларида рўза тут, сўнгра тарк қил, деб уч бармоқларини буклаб-ёзиб кўрсатдилар».


Абу Довуд, Аҳмад ва Насаий ривоят қилган.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Йил бўйи рўза тутиш шариатга тўғри келмаслиги, ўзини ўзи азоблаш эканлиги.

2. Нафл рўза тутмоқчи бўлган одам Рамазондан бошқа ойларда бир кундан, икки ёки уч кундан тутса бўлиши.

3. Агар мазкур миқдорни ҳам оз деб, билса ашҳурул ҳурумда-ҳаром ойларда уч кун-уч кундан тутса яхши бўлиши. Ражаб ойи ҳам ҳаром ойлардан бўлганидан унда нафл рўза тутиш афзалдир.


Демак, Ражаб ойида нафл рўза тутиш савобли иш ҳисобланади. Иложини топган кишилар бу ойда нафл рўза тутсалар яхши бўлиши аниқ.


Машҳур «Саҳиҳ» китобларидан бошқа ҳадис китобларида келтирилган ривоятларда Ражаб ойида рўза тутганларга улкан савоблар ваъда қилинган. Аммо саҳиҳ бўлмаган бу ривоятларда ҳаддан ташқари тарғибот борлиги ҳам унутилмаслиги лозим.


Жоҳилият даврида Ражаб ойида алоҳида қурбонлик сўйиш одати бор эди. Ислом шариати бу нарсани бекор қилди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шайх Абу Абдураҳмон ибн Уқайл Зоҳирий араб тилидаги журналда чоп қилинган .Таборих, номли мақоласида шундай дейди .Қирол Фаҳднинг Мусҳафи шарифни жамлаш бўйича давоми...

2759 08:30 / 03.02.2019
25. Ифторлик пайтидаги дуонинг қабул бўлиши ҳам Рамазоннинг фазилатидандир.Ибн Можа Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи давоми...

1445 16:00 / 05.05.2020
Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Ансорий айтади .Таймий ўз замонининг оддий одами эди. У хуфтон билан бомдод намозини битта таҳорат билан ўқир, қачон вақти бўлса, намоз давоми...

4101 08:00 / 26.01.2021
Ҳамма қаердандир, кимдандир адолат излайди раъият подшоҳидан, ходим раҳбаридан, хотин эридан, ожиз кучлидан, мазлум золимдан, фақир давлатманддан адолат истайди. давоми...

6262 15:00 / 10.05.2019