1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Hilol Nashr» нашриётига зиёлилар ташрифи

17:14 / 12.01.2024 1727 pdf Ўқиш режими + -

2024 йил 11 январь куни «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» мажмуасига пойтахтимизнинг Чилонзор туманида фаолият олиб бораётган имом-хатиблар ташриф буюришди. Азиз меҳмонларни масжид имом-хатиби Исмоилжон домла Муҳаммад Юсуф мамнуният билан кутиб олдилар. Исмоилжон домла меҳмонларга ушбу масжидда намозхонлар учун яратилган қулай шарт-шароитлар, мажмуада бунёд этилаётган музей ҳақида маълумот бериб ўтдилар.

Шундай сўнг муҳтарам меҳмонлар фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ асос солган «Hilol Nashr» матбаа-нашриётининг босмахонасига ташриф буюрдилар. Бу ерда улар китобларнинг чоп этилишига бевосита гувоҳ бўлишди. Жумладан, нашриёт раҳбари Исмоилжон домла китоб ишлаб чиқариш бир неча босқичдан иборат эканлигини айтиб, сўнгра чоп этадиган дастгоҳларнинг вазифаларини бирма-бир кўрсатиб бердилар.





Даставвал нашриётга келиб тушган қўлёзмалар муҳаррир томонидан таҳрир қилиниши, кейин қолип тайёрланиши, ҳар соатда неча минг бет қоғоз чоп этилиши, саҳифалаш, тикиш, китоб саҳифаларини кесиш, елимлаш, китобнинг муқоваси ажралиб кетмаслиги учун асосга қаттиқ маҳкамлаш (яъни, штриховка) жараёни ҳақида батафсил маълумот бердилар.


 

Ташриф сўнгида азиз меҳмонлар юртимиз ҳамда устозимиз фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳақларига дуолар қилдилар.



Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Яқинда Қозоғистон Республикасининг Қизилўрда вилоятидаги хотинқизлар бўлими, Қуръон қироати бўйича танлов ўтказди. Бу ҳақда iqna манбаси хабар беради.Ушбу давоми...

2380 15:05 / 13.11.2019
Бугун, 31 октябр куни юртимиз бўйлаб жомеъ масжидларда .Қарз зиммадаги оғир масъулият, мавзусида суҳбатлар бўлиб ўтади. Қувонарлиси, эндиликда халқимиз давоми...

734 12:00 / 31.10.2025
Жорий йилнинг 6 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Хотинқизлар қўмитаси раиси Танзила Камаловна бошчилигидаги давоми...

4894 15:37 / 08.10.2018
Жорий йилнинг 8 июнь куни .УммулҚуро, универститети ҳайъати аъзоси ва Масжидул Ҳарам имоми шайх Ҳасан Бухорий фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф давоми...

2284 16:45 / 10.06.2023