1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом адабиёти

Одамийлик

14:54 / 11.01.2024 1873 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тўғри сўз ҳам гоҳо мисли ўқ,
Теккан жойга ботади, болам.
Иззатингдан аъло бойлик йўқ,
Ибратингдан аълороқ гул ҳам.

Чеҳрангга ким боқса ногоҳон,
Истарангдан юзи ёришсин.
Суҳбатига бағишлагин жон,
Тилида бол, сўзи ёришсин.

Кўзи тўқни нафси қийнамас,
Чимдим таом кўксин тоғ қилур.
Айтгин, меҳр кимни сийламас,
Сийланганни хуш қўноқ қилур.

Юз йил яша ёруғ юз билан,
Ўз умрингни савоби бўлгин.
Иззатингдан ёнган из билан,
Одамийлик офтоби бўлгин.

Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоир
«Ҳилол» журналининг 8(53) сонидан

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
ЗАЛВОРЛИ ЮКШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад ЮсуфгаКуни кеча сокин юртимИхтилофларга тўлди,Бу ҳолатнинг аччиғинданЎзгалар хандон кулди,Очилиши керак давоми...

6061 05:00 / 07.03.2017
Бу китоб quotБухорий бўстонидаquot номли асар муқаддимаси. У ўнта фаслдан иборат. Ҳар фасл бирбирига боғлиқ алоҳида мавзуларда баҳс юритади.Миллат фахри барпо этган давоми...

3806 05:00 / 11.03.2017
Уфқни алвон рангга бўяб, қуёш ботди. Ибодатга интизор табиат сукут сақлаб турди. Қалбларни ғафлатдан уйғотувчи шом азони янгради. Кун бўйи ҳовлининг энию бўйини давоми...

5147 05:00 / 07.03.2017
Муаллиф раҳимаҳуллоҳ ҳақидаШайх Абдулфаттоҳ ибн Муҳаммад ибн Башир ибн Ҳасан Абу Ғудда Суриянинг шимолидаги Ҳалаб шаҳрида, 1335 ҳижрий сана 17 ражаб, 1917 мелодий давоми...

6904 05:00 / 11.03.2017