1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 17 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Умра зиёрати учун нархлар арзонлашди

15:10 / 08.01.2024 3740 pdf Ўқиш режими + -

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистонида ҳаж ва умра хизматлари сифатини янада яхшилаш, нархларини арзонлаштириш, зиёратчилар учун бир қатор қулайликлар яратиш мақсадида, Подшоҳликдаги бир қатор мутасадди идоралар раҳбарлари билан музокаралар олиб бормоқда.

Шу каби мулоқотлар натижасида умра хизматлари нархини янада арзонлаштиришга эришилди.

2024 йил 10 январдан эътиборан  Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг «Ҳаж ва Умра» марказида умра хизматлари нархи бир киши учун 16.600.000 сўм этиб белгиланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Дин ишлари бўйича қўмитаси томонидан ташкил этилган умра хизматлари ҳар жиҳатдан қулай, арзон ва хавфсиздир. Энг асосийси, тўғридан-тўғри рейслар, туну кун шифокорлар хизмати, уч маҳал иссиқ овқат билан таъминланган ҳамда энг малакали имом-хатиблардан иборат элликбошилар жалб этилган. Шунингдек, Фатво маркази уламолари ишчи гуруҳи вакили сифатида шаръий масалаларга доимо ечим топиб берадилар.

Умра зиёратига биз билан боринг ва роҳат ила ибодат қилинг.

Мавзуга оид мақолалар
Бугун юртимизнинг қориси, .Имом Бухорий, номли Тошкент ислом институти талабаси Ҳабибуллоҳ қори Олимжонов Қирғизистон Республикаси Бишкек шаҳрида МДҲ давоми...

2070 10:13 / 29.10.2021
Бугун, 2023 йил 9 сентябрь куни .HilolNashr, нашриётматбаасининг мажлислар залида фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳадис ва давоми...

2029 18:34 / 09.09.2023
Бугун, 2024 йил 17 апрель куни .Hilol Nashr, матбаанашриётининг 20 филиали ndash Чорсу Хадра китоб дўконининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимга узоқ йиллар давоми...

1843 16:28 / 17.04.2024
Канадалик мусулмон ишчиларнинг етакчиси Ҳасан Юсуфни сенатор бош вазир Жастин Трюдо тайинлади.Трюдо 105 кишилик сенатга ҳукумат квотаси бўйича учта аъзони давоми...

1586 08:30 / 25.06.2021