1447 йил 27 ражаб | 2026 йил 16 январь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Хадичаи Кубро» мадрасасига янги раҳбар тайинланди

16:58 / 05.01.2024 3039 pdf Ўқиш режими + -

Шу йил 5 январь куни «Хадичаи Кубро» аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси педагог-ўқитувчиларнинг йиғилиши бўлиб ўтди. 

Унда ташкилий масала кўрилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хотин-қизлар масалалари бўйича бўлим мудираси вазифасида ишлаб келаётган Марям Абдуллаева "Хадичаи Кубро" аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси директори лавозимига тайинланди.

Марям Абдуллаева умумтаълим мактабларида, «Хадичаи Кубро» аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида ўқитувчи, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар билан ишлаш бўлими, Хотин-қизлар масалалари бўйича бўлимларида масъул лавозимларда фаолият олиб борган.

Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов таълим сифатини ошириш, ўқитувчиларга муносиб шароитлар яратиш, талаба-қизларнинг билим ва кўникмаларини юксалтиришга алоҳида урғу қаратиш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, янги раҳбарга таълим муассасаси жамоаси ҳам елкадош бўлиб, ҳамжиҳатликда бир ёқадан бош чиқарган ҳолда иш юритиши катта ютуқларга омил бўлишига ишонч билдирди.

 

 

 

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Республикамизнинг ҳар бир вилоятида Вақфrdquo хайрия жамоат фондининг вилоят филиаллари фаолият кўрсатиб келмоқда. Фонд томонидан юзлаб хайрия тадбирлари ташкил давоми...

2634 12:40 / 17.12.2018
Янги масжид Хорватия жанубидаги Дубровник шаҳрининг Горжес туманида қурилади, деб хабар беради Total Croatia News.Масжидни икки йилда қуриб битказиш режалаштирилган. давоми...

1861 10:30 / 20.04.2019
2020 йил 28 октябр куни дунёдаги масжидлар орасида энг баланд минора ва 120 минг кишилик ўриндиқларга эга, асл маҳаллий меъморчилиги билан қурилган Жазоир масжиди давоми...

2585 11:30 / 02.06.2021
Хитой мамлакатидан сайёҳлар оқими кескин пасая бошлаганидан сўнг Жанубий Корея ҳалол туризмни ривожлантиришга катта эътибор қарата бошлади. Religion News Service давоми...

2652 15:05 / 08.11.2018