1447 йил 26 ражаб | 2026 йил 15 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Туркияда халқаро конференция ўтказилди

15:12 / 25.12.2023 1300 pdf Ўқиш режими + -

2023 йил 21 декабрь куни Туркия Республикасининг Истанбул университети Илоҳиёт факультети анжуманлар залида «Мовароуннаҳрнинг Ислом илм-фани ва маданиятига қўшган ҳиссаси» мавзусида халқаро конференция ўтказилди.


Анжуман «Аё-София» масжиди имом-хатиби Ферруҳ Муштуэрнинг Қуръони Карим тиловати билан бошланди.


Халқаро анжуман Истанбул университети ректори, профессор Усмон Булент Зулфиқор, UMAD- Uluslararası Müslüman Alimler Dayanışma Derneği – «Халқаро мусулмон уламолари бирдамлик ассоциацияси» президенти Абдулваҳҳоб Экинжи ва İHAM – Ilim hizmet ve araştirma merkezi – «Илмий хизмат ва тадқиқот маркази» президенти профессор Мустафо Караташнинг кириш сўзлари билан очилди.


Юртимиз делегацияси таркибида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, Тошкент ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов, Алишер Навоий номидаги тил ва адабиёт университети доктори Абдумурод Тилавов ва доктор Абдумухтор Раҳмонов анжуманда маърузалар билан иштирок этдилар.


Профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов «Ҳанафий мазҳабининг Мовароуннаҳрга кириб келиши, тарқалиши ва ривожланиши» мавзусида маъруза қилди.


Истанбул университети ректори, профессор Усмон Булент Зулфиқор Мовароуннаҳрнинг инсоният тарихи ва Ислом маданиятидаги ўрни ва аҳамиятига урғу берди. Бу диёрдан етишиб чиққан уламоларнинг Ислом динига қўшган ҳиссасига тўхталиб, Темурийлар давлатининг минтақада илм-фан ва маданият борасидаги хизматларига алоҳида эътибор қаратди. Ректор Туркия, жумладан Истанбул, университети билан Ўзбекистондаги олий таълим муассасалари ўртасидаги илмий алоқалар янада ривожланаётганини катта мамнуният билан таъкидлади.


Анжуман якунида профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов Истанбул университети ректори, профессор Усмон Булент Зулфиқорга эсдалик совғаларини топширди.

ТИИ Матбуот хизмати

Мавзуга оид мақолалар
2022 йил 23 июнь куни Ўзбекистон миллий матбуот марказида 4жилдли янги .Ал Қомус Арабчаўзбекча қомусий луғати, китобининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Учинчи давоми...

2559 14:50 / 23.06.2022
Юртимизда диний соҳа фаолиятига очилаётган имкониятлар самараси ўлароқ яқинда Qur`on tv илмий маърифий онлайн телеканали ташкил этилди. Ушбу муносабат билан қироат давоми...

2963 18:00 / 22.06.2021
Фазилатли Шайх Муҳаммад Cодиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг суюкли фарзанди Исмоил Муҳаммад Юсуф Ўзбекистон мусулмонлари идорасида маслаҳатчи лавозимига давоми...

4997 06:04 / 30.07.2018
Tribuna.uz нашрининг хабар беришича, Сербия миллий жамоаси футболчилари жаҳон чемпионатига чиққанлиги учун берилган 1 млн евро бонусларни касал болаларга ёрдам давоми...

1716 18:30 / 16.11.2021