1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Расмий баёнот

15:00 / 23.12.2023 2604 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 августдаги 345-сонли қарорига мувофиқ, жорий йил 1 ноябридан бошлаб фуқароларга «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш фақат маҳаллий туроператорлар томонидан амалга оширилаётгани ҳақида хабар берилган эди.

«Умра» зиёратига боришда қарорда келтирилган талаблардан келиб чиққан ҳолда махсус лицензияга эга бўлмаган туроператорлар хизматидан фойдалинишда огоҳ бўлишни ва кейинчалик турли кўнгилсиз ҳолатларга тушиб қолмаслик учун лицензияга эга бўлган туроператорлар билан ҳамкорликда ишлаш тавсия этилади.

Лицензияга эга бўлмай «Умра» тадбирларини ташкил этиш билан шуғулланаётган 23 та тадбиркорлик субъектига камчиликларни бартараф этиш бўйича муддатлар белгиланиб, кўрсатмалар берилди.

Белгиланган муддатларда камчиликларни бартараф этмаган «Орзу Травел» МЧЖ, «Ласточка - Планета» МЧЖ, «Premier Wanderlust» МЧЖ, «Bobissalam-Travel» МЧЖ, «Muslim-Tour MT» МЧЖ, «Delta Smart Project» МЧЖ ларнинг «чиқиш туризми» фаолияти билан шуғулланишга асос бўлган лицензиялари Тошкент шаҳар Туризм бошқармасининг қарорлари билан амалдаги қонунчиликка асосан 10 кун муддатга тўхтатилди.

Манба: https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official/40638

 

Мавзуга оид мақолалар
Миср ва БАА ўртасидаги муносабатларда қимматбаҳо буюмлар контрабандаси ҳақида учрашув бўлиб ўтди. Унда юқори мартабали шахслар иштирок этди.ТАСС агентлигининг давоми...

2375 14:36 / 20.12.2021
Уламоларимизнинг жанубий вилоятга ташрифлари давом этмоқда.Тошкент шаҳар Чилонзор тумани бош имомхатиби Эргашали домла Рустамов Бойсун туманидаги Авлодrdquo, давоми...

2198 23:33 / 30.07.2021
Жазоирнинг Сатиф шаҳрида истиқомат қилувчи 75 ёшли Хаси Мелиса Хува Қуръони Каримни тўлиқ ёд олиб, мураттаб қория бўлди. Бу ҳақда .эл шурук, нашри хабар берди.Қария давоми...

2181 11:00 / 07.07.2021
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тожикистон Республикасига олий даражадаи ташрифи давомида буюк аждодларимиз Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий дўстлиги давоми...

3069 09:39 / 17.09.2021