1447 йил 1 шаъбон | 2026 йил 20 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ислом молия саноати активлари 4,5 трлн. долларга етди

12:58 / 14.12.2023 1555 pdf Ўқиш режими + -

2023 йил 10 декабрь якшанба куни Баҳрайн Марказий банки томонидан ташкил этилган AAOIFI-IsDB 18-йиллик Ислом банк иши ва молиясига бағишланган анжуманда маълум қилинган. Бу ҳақда @IslomMoliyasi телеграм канали хабар берди. 


Хусусий тармоқни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси (ICD) вa Лондон фонд биржаси гуруҳи (LSEG) ислом молия саноати бўйича «Ноаниқликни бошқариш» номли йиллик ҳисоботини тақдим этди. Ҳисобот якшанба куни Баҳрайн Марказий банки ташаббускори бўлган AAOIFI-IsDB 18-йиллик Ислом банк иши ва молияси бўйича анжуман давомида тақдим этилди.


Ҳисобот 2022 йилда активлари глобал иқтисодий ноаниқликларга қарамай рекорд даражага – 4,5 триллион долларга етган барқарор ислом банк-молия тизими ҳолатини очиб берган. Ҳисоботда активлар ҳажми ўтган йилга нисбатан 11 фоизга, 2012 йилга нисбатан эса 163 фоизга ўсганлигини кўриш мумкин. Ислом банклари ҳиссаси ялпи саноатнинг 72 фоизини ташкил этди.


Ҳисоботда ушбу ўсишни таъминлайдиган бир қанча омиллар санаб ўтилган, жумладан:
▪️ Форс кўрфази араб мамлакатлари, Малайзия ва Индонезия каби йирик бозорларда маҳаллий ислом молия тармоғини мустаҳкамлаш;
▪️ Покистон молиявий тизимини ислом тамойилларига мослаштириш борасидаги муҳим саъй-ҳаракатлар;
▪️ Дубайдаги COP28 нинг асосий мавзуси бўлган яшил ва барқарор сукук чиқарилишининг кўпайиб бориши (глобал ESG Сукук 2022 йилда рекорд даражадаги қийматни 8,4 миллиард долларни, ислом ESG фондлари эса 6,6 миллиард долларни ташкил этган).


Шунингдек, 136 мамлакатда саноатнинг умумий ривожланишини ўлчайдиган композит индекс бўлган Ислом молиясининг ривожланиш кўрсаткичини (IFDI) ўзида мужассам этади. Маълумотлар билим, бошқарув, барқарорлик ва хабардорлик каби 10 дан ортиқ асосий кўрсаткичлар асосида йиғилади.


Ҳисобот хулосасига кўра, глобал ноаниқликларга қарамай, ислом банк-молия саноати мустаҳкам бўлиб қолмоқда ва барқарор ўсишда давом этиши кутилмоқда.

Манба: dailynewsegypt.com

 

Мавзуга оид мақолалар
Тошкент ислом институтида 19962007 узоқ йиллар ректорлик вазифасида ишлаган Абдуқайюм домла Азимовнинг турмуш ўртоғи фоний дунёдан охират диёрига риҳлат давоми...

2512 20:43 / 27.02.2023
Буюк британияда таълим олаётган малайзиялик Муҳаммад исмли талаба 3 йил давомида авиачипталар ва сафар харажатлари учун ўқишдан сўнг фаррошлик қилиб пул давоми...

2622 11:00 / 01.12.2020
Президентнинг .Ўзбекистон Республикасида зиёрат туризмини янада ривожлантириш ва зиёратчилар учун қулай шартшароитлар яратиш чоратадбирлари тўғрисида,ги давоми...

1501 14:11 / 02.01.2021
HitjabiHijab style 3D camera бу ndash Google Play дан инновацион илова бўлиб, фойдаланувчига ҳижоб кийган ҳолда қандай кўринишга эга бўлишини кўрсатади. Бу ҳақда ummamag.kg. хабар берди. давоми...

4300 09:34 / 15.10.2018