1446 йил 10 ражаб | 2025 йил 10 январь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сотувдаги янги маҳсулотлар

"Зикр аҳлидан сўранг" 120-сони

05:00 / 02.02.2015 2957 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

"Зикр аҳлидан сўранг" 120-сони

Севимли «Зикр аҳлидан сўранг» савол-жавоблар тўпламининг 120-сони чоп этилди. Ҳар доимгидек сиз азизлардан келаётган саволларга жавоблардан иборат бўлган ушбу нашримизнинг бу сони алоҳида бир мавзуга – уяли алоқа воситаларидан фойдаланиш одобларига бағишланган.

Бизнинг динимизда одоб ва ахлоққа алоҳида эътибор берилгани барчага маълум. Мусулмон уммати ўзининг олижаноб одоби ва ахлоқи ила барчага манзур бўлгани ҳам маълум.
Аммо минг афсуслар бўлсинким, бу борадаги ишлар орқага кўтаётгани ҳам барчага маълум. Албатта, ушбу ўта аҳамиятли ишни қайтадан йўлга қўйиш бўйича ҳаракатлар ҳам бўлиб турибди. Биз чиқарган китобларнинг барчаси одоб ва ахлоқ масаласига ҳегишли бўлса ҳам, алоҳида шу мавзунинг ўзига бағишлаб бир неча асараларни чоп этиш бахтига муяссар бўлдик. «‎Руҳий тарбия», «‎Одоблар хазийнаси», «‎Одоб китоби», «‎Яхшиъик ва ахлоқ китоби», «‎Яхшилик ва силаи раҳм китоби» ва бошқалар шулар жумласидандир.
Шу билан бирга, бугунги кунга келиб аввалги китобларимизда зикр этилмаган, одоб ва ахлоққа бевосита боғлиқ бўлган муаммолар пайдо бўлиб, кенг тарқалиқ кетди. Телефон, уяли алоқа ва транспорт воситаларидан, телевизор, видео ва компьютерлардан, интернет ва бошқа ахборот технологияларидан фойдаланиш шулар жумласидандир. Бу нарсаларнинг ҳам ўзига яраша одоби борлиги кўпчиликнинг ёдига ҳам келмаяпти. Пиёда юрганда одобга риоя қилган одамларимиз автоуловда юрганда беодоблик қилишмоқда. Жонли суҳбатда одобли бўладиган одамлар телефон ёки интернет ила алоқа қилганда ўта беҳаёлик намуналарини кўрсатмоқдалар ва ҳоказо.
Албатта, бу ҳолат уламоларимизни қаттиқ ташвишга солди. Маслаҳатлашиб, кишиларимизга ижтимоъий муомалаларда одоб ва ахлоқни қандай йўлга қўйиш бўйича бир оз бўлса-да маълумотлар тақдим қилишга қарор қилдик.
Бу борада сидқидилдан хизмат қилишга ҳиммат камарини биринчилардан бўлиб маҳкам боғлаганлардан бири муҳтарам Ҳусайн қори Яҳё Абдулмажийдхон бўлдилар. У киши маслаҳат ва илтимосларга биноан «‎Уяли алоқа фиқҳи» номли рисолани тезда ёзиб битирдилар. Ушбу рисола зудлик билан ‎Ислом.Уз интернет саҳифасига қўйилди. Кишиларимиз бу ажойиб рисолани катта қизиқиш билан ўргандилар. Кейин уни рус тилига таржима қилиб, русча сайтимизга ҳам қўйдик. Мана энди кўпчиликнинг талабига биноан «‎Зикр аҳлидан сўранг» силсиласида ҳам нашр этишга қарор қилдик.

Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи:Зикр аҳлидан сўранг. 120-сони
Нашриёт: «Шарқ» НМАК
Сана: 2012
Ҳажми: 48 бет
ISBN:978-9943-00-819-9
Ўлчами:70×90   1/32

Нархи: 700 сўм

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 1992-сонли тавсияси ила чоп этилган
Мурожаат учун телефон: (+998 71) 216 29 27

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Тафсир Хилал, 6томПеревод смыслов и толкование Священного КуръанаquotЭту скромную попытку толкования Слова Всевышнего Аллаха посвящаю моему отцу Мухаммаду давоми...

1489 10:38 / 07.05.2021
quotҲадис ва ҳаётquot силсиласининг 23жузиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳадис ва Ҳаёт, туркумининг .Жаннат башорати берилган давоми...

2817 05:00 / 02.02.2015
quotИймонquot китоби қайта нашрдан чиқдиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Иймон, деб номланган китоб савдога чиқарилди.Ушбу китоб давоми...

5073 05:00 / 02.02.2015
.HilolNashr, нашриёти томонидан чоп қилинадиган Қуръони Карим барча расмий дўконларимиз ҳамда онлайн саҳифамизда сотувга чиқарилди. Ушбу турдаги Мусҳафи шариф давоми...

1578 10:00 / 26.01.2022