1447 йил 16 шаъбон | 2026 йил 04 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Шайх Салоҳ Абул Ҳож ҳазратларининг пойтахтимиздаги олий ва ўрта махсус ислом билим юртларига ташрифи

22:00 / 28.11.2023 1744 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 28 ноябрь куни шайх Салоҳ Абул Ҳож ҳазратлари «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юртига қилинган учрашувдан сўнг Ўзбекистон мусулмонлари идорасига ташриф буюрдилар. Азиз меҳмонни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари шайх Абул Ҳож ҳазратларини қабул қилдилар.



Учрашув чоғида шайх Абул Ҳож ҳазратлари муфтий Нуриддин домла ҳазратларига Бухорода ўтказилган нуфузли конференциядаги фаол иштироки учун миннатдорчилик билдирди. Шунингдек, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ҳам шайх Абул Ҳож ҳазратларига халқаро анжуманга қилган ташрифлари учун ташаккурларини изҳор этдилар.

Сермазмун ўтган учрашувда бу маскан қадимдан Ислом дини маркази бўлгани, бу диёрлардан етишиб чиққан алломалар, хусусан, Имом Бухорий, Имом Термизий, Бурҳониддин Марғилоний каби мутафаккирларнинг бутун дунёда Ислом дини ривожига муносиб ҳисса қўшганлари ва қадим анъана бугунги кунда ҳам давом этаётгани  таъкидлаб ўтилди.

Доктор Салоҳ Абул Ҳож ҳазратлари ушбу учрашувда қуйидаги жумлаларни келтирди:

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Фатво марказининг фаолияти ниҳоятда қувонарли ҳолат. Ҳатто, Араб мамлакатларида ҳам бундай улкан фатво маркази мавжуд эмас. Ушбу марказдаги фатволарни электрон, овозли, ёзма, видео тарзида бериш, фуқаролардан келаётган саволларга тезкор жавоб бериш масаласида қилинаётган ишларни таҳсинга сазовор деб биламан. Бу каби ислоҳотларни кўплаб мусулмон мамкалатларига намуна ўлароқ тарғиб қилса арзийди деб ҳисоблайман.

Ушбу суҳбат дўстона ва самимий руҳда ўтди.





Кейин азиз меҳмон Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтига ташриф буюрдилар.

Меҳмонларни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, ТИИ ректори, сиёсий фанлар доктори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсидиқов кутиб олиб, институт тарихи ва фаолияти билан таништирди.




Ташриф давомида шайх Абул Ҳож ҳазратлари институтнинг мударрислари ва талабалари билан учрашиб, суҳбат қилиб, уларга муҳим насиҳатлар қилдилар.

Учрашув жараёнида талабаларнинг саволларига жавоблар берилди.




Куннинг иккинчи ярмида шайх Салоҳ Абул Ҳож ҳазратлари Ўзбекистон халқаро ислом академиясида меҳмон бўлдилар.

Азиз меҳмон билан бўлган учрашувда Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Уйғун домла Ғафуров, профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар иштирок этди.

Учрашувда Академия вакиллари доктор Салоҳ Абул Ҳожни юртимизда, хусусан, Ўзбекистон халқаро ислом академиясида кўриб турганидан мамнунлигини билдирди.

Суҳбат давомида Академия илмий салоҳияти, факультетлар ва улардаги таълим йўналишлари, талабаларга билим беришда ўзига хос ёндашувлар ҳақида маълумот берилди.

Самимий мулоқотда шайх Салоҳ Абул Ҳож ҳазратлари юқори даражадаги ҳурмат ва меҳмондўстлик учун Академия мутасаддиларига самимий миннатдорлик билдирди. 

Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларга юқори баҳо бердилар. Бу замин азалдан йирик уламолар, мутафаккирлар юрти эканини эътироф этдилар.






Учрашув якунида ҳурматли меҳмонга эсдалик совға топширилди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
2023 йил 25 май куни Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларида таълим олаётган давоми...

2165 16:35 / 25.05.2023
Англия черковида айтилган азон нафақат иштирокчиларни, балки интернет фойдаланувчиларни ҳам ҳайратда қолдирди, деб ёзади The Sun нашри. Бу воқеа Биринчи жаҳон уруши давоми...

3197 16:55 / 20.11.2018
Туркия Республикасининг Anadolurdquo ахборот агентлиги томонидан ҳам Ислом дунёсининг машҳур олими Муҳаммад Аввоманинг юртимизга ташрифи ҳақида батафсил хабар давоми...

4115 13:46 / 20.09.2018
.Hilol, нашриётматбаа мажмуаси ҳамда Islom.uz портали жамоаси қирғизистонлик устоз Ҳабибуллоҳ Дарген домланинг вафот этгани муносабати билан чуқур таъзия изҳор давоми...

2324 11:10 / 12.04.2020