1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Миср муфтийси Шавқий Иброҳим Аллом ҳазратлари диний идорага ташриф буюрдилар

17:57 / 27.11.2023 1774 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 27 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Миср Араб Республикаси муфтийси Шавқий Иброҳим Алломни қабул қилдилар.


Мулоқот чоғида Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Шавқий Иброҳим Аллом жанобларига Ўзбекистондаги нуфузли тадбирлар ва халқаро конференцияларда фаол иштироклари учун миннатдорлик билдириб, у киши томонидан нуфузли тадбирларда билдирилган муҳим таклифларни юқори баҳоладилар.


Учрашув чоғида икки давлат муфтийлари Миср ва Ўзбекистон қадимдан Ислом дини марказлари бўлгани, бу диёрлардан етишиб чиққан алломалар, хусусан, Имом Бухорий, «Соҳиби Ҳидоя» Бурҳониддин Марғилоний, «Бадоиъус-саноиъ» муаллифи Имом Косоний, шунингдек, исломни илм-маърифат ва тинчлик дини сифатида намоён этган ал-Хоразмий, Беруний, Ибн Сино, Мирзо Улуғбек сингари улуғ мутафаккирлар ватани экани билан ҳақли равишда фахрланиш кераклиги, шу каби алломаларнинг бутун дунёда Исломнинг ёйилиши ва ривожига муносиб ҳисса қўшганлари, бу қадим анъана бугунги кунда ҳам давом этаётганини таъкидладилар.


Хусусан, Ўзбекистон ва Миср давлат раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари, диний-маърифий соҳага қаратаётган алоҳида эътиборлари натижасида икки давлат диний идоралари бутун дунё Ислом олами мамлакатлари учун бугунги куннинг долзарб мавзуларига бағишланган мана шундай халқаро анжуманлар, учрашувлар ва мулоқотлар ўтказаётганларини қайд этдилар.


Миср Араб Республикаси муфтийси Шавқий Иброҳим Аллом Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Фатво марказига ташриф буюрдилар.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Бугун 30 декабрь куни соат 2000 дан бошлаб, жонли эфирда Uzreport телеканали ва ижтимоий тармоқларимизда жоме масжидларимизда адо этилган 12 мингдан зиёд Қуръони карим давоми...

3013 19:30 / 30.12.2020
Cоғлиқни сақлаш вазирлиги ибодат амалларини очиқ ҳавода ташкил этиш тавсия қилиниши ҳақида хабар берди. Юртимиздаги мавжуд эпидемиологик ҳолатдан келиб чиқиб, давоми...

1621 21:10 / 25.06.2021
Жорий йилнинг 16 июнь куни .Мотуридийлик таълимоти ва ҳозирги замон, мавзусидаги халқаро илмийамалий конференция бўлиб ўтди.Анжуманда Миср Араб Республикаси, давоми...

1968 19:30 / 17.06.2021
.Обод маҳалла, давлат дастури ижросини таъминлаш юзасидан Бухоро шаҳар прокуратураси, .Имом алБухорий, маҳалла фуқаролари йиғини, Маданий мерос департаменти давоми...

2730 14:14 / 24.04.2021