1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 17 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Бухорода Мир Араб мадрасасининг 500 йиллигига бағишланган халқаро конференция ўтказилди

17:07 / 26.11.2023 1925 pdf Ўқиш режими + -

2023 йил 26 ноябрь куни Бухоро шаҳридаги Мир Араб олий мадрасаси мажлислар залида Мир Араб мадрасасининг 500 йиллигига бағишланган «Боқий Бухоронинг ислом цивилизациясидаги ўрни» мавзусида халқаро конференция ўтказилди.

Тадбирда Халқаро мусулмон уламолар кенгаши ва Абу Даби Тинчлик форумининг обрў-эътиборли уламолари, Ўзбекистон, Миср, Озарбайжон, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон сингари мамлакатлар муфтийлари, таниқли уламолар, исломшунос тадқиқотчи ва диний соҳа вакиллари иштирок этишди.


Анжуман Қуръони Карим тиловати билан бошланиб, сўнгра дуои хайрлар қилинди. 


Кейин Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари нутқлари аввалида ташриф буюрган азиз меҳмонларни қутлаб, ташаккур изҳор этдилар. Сўнгра Бухорои шарифнинг Ислом маданияти ва тарихида тутган ўрни ҳақида маълумотлар берилиб, хусусан, Мир Араб мадрасаси муҳим аҳамиятга эга эканлиги айтилди. Шунингдек, ушбу мадрасадан етишиб чиққан уламолар санаб ўтилди.






Дарҳақиқат, дунёдаги машҳур ва кўҳна таълим масканлари қаторида Мир Араб мадрасаси юксак обрў-эътиборга эга. 

Кейин Миср Араб Республикаси муфтийси, шайх Шавқий Иброҳим Абдулкарим Аллам ҳазратлари, Бутунжаҳон мусулмон уламолари кенгашининг Бош котиби, фақиҳ, олим, шайх, доктор Алий Муҳйиддин Қорадоғий ҳазратлари, Туркия Диёнат ишлари бошқармаси раиси, доктор Али Эрбош ҳазратлари сўзга чиқдилар. Сўзга чиққан уламолар Бухоро Ислом марказларидан бири эканлигини қайд этиб, табрик сўзларида Ўзбекистон илм-фан ва маданият бешиги эканини, бу юрт алломалари олдида жаҳон халқлари қарздор эканини таъкидладилар.




Кавказ мусулмонлари идораси раиси, Шайхулислом Аллоҳшукур Пошозода сўзга чиқиб, ўзбек тилида нутқ қилдилар.


Шунингдек, Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий Наврўзбой ҳожи Тағаноли ҳазратлари, Тожикистон ислом маркази раиси, муфтий, доктор Саидмукаррам Абдуқодирзода ҳазратлари, Россия Федерацияси Карачай-Черкесс Республикаси мусулмонлари диний бошқармаси раиси, муфтий Исмоил Алиевич Бердиев сўзга чиқдилар.





Исмоил Бердиев жаноблари муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратларини ҳамда Абдуғофур домлани орден билан тақдирладилар.





Сўнгра видео мурожаат орқали Россия мусулмонлари идораси раиси Равил Гайнуддин ҳазратлари ўзбек тилида Мир Араб мадрасасининг 500 йиллиги муносабати билан муборакбод этдилар. 


Конференция давомида Бутунжаҳон мусулмон уламолари кенгашининг Бош котиби, фақиҳ, олим, доктор Алий Муҳйиддин Қорадоғий ҳазратлари муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратларига Халқаро мусулмон уламолар кенгаши аъзоси ёрлиғини топширдилар.



Тадбир сўнгида анжуман иштирокчиларига эсдалик совғалар топширилди.

















Аллоҳ таоло барчамизга мазкур учрашувларни хайрли ва манфаатли қилсин!

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Имом Бухорий халқаро илмийтадқиқот маркази олимлари томонидан мотуридийлик таълимоти асосчиси Имом Абу Мансур Мотуридийнинг Қуръони Карим тафсирига давоми...

2615 10:17 / 18.06.2021
Ўзбекистон Республикасининг диний соҳадаги давлат сиёсати қуйидаги асосий принципларга таянади bull Қонунийлик bull Виждон эркинлиги bull Диннинг давлатдан давоми...

1640 11:34 / 03.02.2025
Саудия Арабистонининг Ашер вилоятида жойлашган Биша шаҳридаги масжидлардан биридаги видеокамера намоз вақтида бир кишининг вафот этганини қайд қилган. Бу ҳақда давоми...

4856 12:21 / 16.10.2018
АҚШнинг Техас техника университетида Муқаддас Қуръон изиданrdquo номли кўргазма ўз ишини бошлади. Бу ҳақда DailyTrudor.com сайти хабар берган.Кўргазма араб хаттотлиги, давоми...

2333 09:30 / 22.01.2019