1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 18 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Юртимизда туркий давлатлар уламоларининг биринчи форуми ўтказилди

21:00 / 25.11.2023 1325 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 25 ноябрь куни пойтахтимиздаги «InterContinental» меҳмонхонасида «Мотуридийлик ва ҳозирги замон» мавзуида туркий давлатлар уламолари биринчи форуми бўлиб ўтди. Унда Туркий давлатлар мусулмон идоралари раҳбарлари, муфтийлари, туркий дунёнинг обрў-эътиборли уламолари ҳамда исломшунос тадқиқотчилари иштирок этди.

Форумни Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Уйғун Ғафуров олиб борди. 


Дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Музаффар Комилов сўзга чиқиб, динимиз софлигини асраш, мўмин-мусулмонлар ҳамжиҳатлигини мустаҳкамлаш, турли ёт ғояларга қарши илмий ва асосли муносабат билдиришдек муҳим вазифаларни ўз ичига олган форум ишига муваффақият тилади.


Илмий анжуман давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Туркия Диёнат ишлари бошқармаси раиси Али Эрбош ҳазратлари ҳам форум иштирокчиларига ўз табрик сўзларини изҳор этиб, бугунги таҳликали замонда мазкур форумнинг аҳамияти ҳақида сўз юритдилар.


Нуфузли форумнинг асосий қисмида туркий дунёнинг обрў-эътиборли уламолари ҳамда исломшунос тадқиқотчилари Имом Мотуридий таълимоти ва унинг бугунги кундаги долзарблиги ҳақида илмий маърузалари билан қатнашди. Шунингдек, мавзу доирасида муҳим вазифалар, таклиф ва фикр-мулоҳазалар билдирилдилар.


Форум якунида Имом Мотуридий таълимотини кенг тарғиб этиш, ўзаро илмий алоқаларни янада кучайтириш, бу борада амалий чора-тадбирлар қўллаш каби кўплаб ташаббус ва таклифлар илгари сурилди. Келгусида ҳам бундай илмий форумларни доимий ташкил этиб бориш динимиз ва қардош халқлар манфаатига хизмат қилиш таъкидланди.











Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Сўнгги йилларда ҳаж ва умра тадбирларини ташкил этиш, зиёратчиларга қулай шартшароит ва енгилликлар яратиш борасидаги ишлар, шубҳасиз янги босқичга кўтарилди. давоми...

1844 12:00 / 29.10.2020
Қозоғистон пойтахти Остонанинг чап қирғоғида қуриладиган янги масжидга тамал тоши қўйилишида иштирок этди. Биз минтақамизда ва нафақат унда энг катта бўладиган давоми...

2581 11:00 / 19.03.2019
АлАзҳар Олий кенгаши ҳомийлигида бошланган халқаро Қуръон мусобақасида 1200 та иштироки қатнашмоқда, деб хабар беради АлАзҳар ахборот маркази.Маълум бўлишича, давоми...

2419 12:40 / 26.02.2019
Бу каби саволларга жавоб топиш ва мусулмонларни турли носоғлом қарашлардан ҳимоя қилиш каби масалалар бугун Буюк Британия мусулмон жамоасининг энг долзарб давоми...

2816 16:06 / 18.12.2018