1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Шайхулислом Оллоҳшукур Пошозодага “Фахрий доктор” унвони берилди

22:09 / 24.11.2023 1208 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 24 ноябрь куни Туркий давлатлар ташкилоти мусулмон диний идоралари раҳбарлари кенгашининг тўртинчи йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрган Кавказ мусулмонлари идораси раиси, Шайхулислом Оллоҳшукур Пошозодага Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Уйғун Ғофуров Илмий кенгашнинг “Фахрий доктор” илмий унвонини топширди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Музаффар Комилов ушбу юксак эътироф Шайхулислом Оллоҳшукур Пошозоданинг қардош халқлар муносабатларини ривожлантириш, Ислом дини маърифатини кенг ёйиш, мўмин-мусулмонлар ҳамжиҳатлигини мустаҳкамлаш ҳамда илмий-ижодий фаолиятларидаги самарали меҳнатларининг натижаси эканлигини таъкидлади.

Ўз навбатида Шайхулислом Оллоҳшукур Пошозода юксак эътибор ва эҳтиромдан чексиз мамнун эканлигини изҳор этиб, эришган ютуқ ва муваффақиятлари замирида шу юрт устозларидан олган сабоқлари, йўл-йўриқлари мужассам эканлигини билдирдилар.

Шайхулислом ушбу унвон катта масъулият эканлиги, унга муносиб бўлиш учун куч-ғайрат ва салоҳиятини сарфлашини маълум қилди.









Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Бугун Таиланд пойтахти Бангкокда ЖанубийШарқий Осиё мамлакатлари саммити АСЕАН ўз ишини бошлайди. Қатор инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари ташкилотнинг давоми...

2696 10:48 / 20.06.2019
Ҳаж ибодатини адо этиш учун Саудия Арабистонига қарийб 1 миллион 700 минг зиёратчи етиб келди. Бу ҳақда IslamNews´га таяниб Азон интернет нашри хабар берди.Сўнгги давоми...

4324 06:00 / 18.08.2018
Уламоларнинг Тошкент вилоятига ташрифи мўминмусулмонларга маънавий туҳфа бўляпти. Айниқса, пешин намозидан сўнг қилинган маърузалар халқимиз маънавиятини давоми...

1943 21:40 / 13.07.2021
.Мисрлик етти машҳур қориларнинг тиловати,, яъни .Мезамиръул Қуръон, китоби қориларнинг қироат усули ўртасидаги муносабатни таҳлил қилишга қаратилган.Китоб Ibidi давоми...

2440 12:00 / 10.01.2022