1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Малайзияда Ислом молия маҳсулотлари

15:07 / 21.11.2023 1482 pdf Ўқиш режими + -

Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида Ислом молияси ва банк иши мавзусида суғурта ва лизинг компаниялари ҳамда тижорат банклари вакиллари учун семинар-тренинг бўлиб ўтяпти.


Семинарнинг навбатдаги куни ўзбекистонлик тренинг иштирокчиларига Малайзия халқаро ислом университети қошидаги Ислом банкчилиги ва молияси институти профессори, AAOIFI Шариат кенгаши аъзоси (эслатиб ўтамиз, ушбу халқаро ташкилотнинг Шариат Кенгаши раиси, шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳазратларидир) профессор Азнан Ҳасан Малайзияда энг кўп қўлланиладиган асосий ислом молия маҳсулотлари ҳақида маълумотлар берди. Ушбу суҳбат юртдошларимизга Малайзия ислом банк-молия тизимини англаб етиш, баҳсли масалаларни тушуниб олиш имкониятини тақдим этди. Хусусан, Малайзияда энг кўп қўлланадиган молия маҳсулотлари Таварруқ*, ижара ҳамда мушарака мутанақиса эканини билиб олишди. Аксарият уламолар фикрича, Малайзияда қўлланувчи Таварруқ молиявий маҳсулоти баҳсли ҳисобланади, чунки улар ушбу молия маҳсулотини ташкиллаштирилган, деб билишади. Бироқ Доктор Азнан фикрича, Малайзияда кенг қўлланувчи Таварруқ ташкиллаштирилган эмас ва шу сабабли зиддиятли ҳам эмас. Профессорнинг тушунтиришига кўра, Таварруқ схемасида иштирок этувчи Малайзиядаги ҳар бир компания ёки молия муассасасида шариат масалалари бўйича маслаҳатчи бор ва у таварруқнинг ташкиллаштирилган тоифага тушиб қолмаслигини назорат қилиб туради (яъни бундай бўлмаслигини таъминловчи тегишли чоралар кўради).


Изоҳ: Таварруқ ҳақида ушбу ҳавола орқали маълумотни очиб ўқишингиз мумкин:


https://t.me/Izohlar_IslomMoliyasi/13826

Мавзуга оид мақолалар
Бугун эрта тонгда .Hilol, нашриётматбаасининг барча дўконларида китобга муҳаббатли китобхон юртдошларимиз ташриф буюришмоқда. Нега дейсизми Чунки .Hilol, давоми...

3730 10:05 / 07.09.2019
Қозоннинг .Гаила, масжидида 1 июндан 4 июлгача анъанавий .Сабйига, хайрия акцияси бошланди. Бу ҳақда islam.ru манбаси хабар берди. Aкция доирасида масжид Қозон тиббий давоми...

1562 14:00 / 15.06.2021
Президент фармонига кўра, Конституция қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан, содир этган жинояти учун жазони ижро этиш муассасалари ва пробация давоми...

1178 21:56 / 06.12.2023
.Hilolnashr, нашриётматбааси ҳамда Islom.uz портали жамоаси GRAND TA`LIM жамоаси муассасанинг ўқувуслубий ишлари бўйича директор ўринбосари, араб тили устози Қобилжон давоми...

2482 16:02 / 16.09.2020