1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Мағлубиятга олиб келадиган ҳолатлар

19:00 / 24.10.2023 1693 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таолонинг «Мунофиқлар ёлғончидирлар», деб берган гувоҳлиги рост. Мунофиқлар ишончли ваъда берган бўлишларига қарамасдан, ўз дўстларини ёрдамсиз қолдирадилар.

Ушбу оятда Аллоҳ таоло мунофиқлар билан уларнинг аҳли китоб биродарларининг ҳақиқий башараларини яна фош этаверади.

«Эй мўминлар!

ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ

«Албатта, уларнинг қалбларига Аллоҳдан кўра сизлар кўпроқ қўрқинчли туюласизлар. Бу, албатта, улар яхши англамайдиган қавм эканидандир» (Ҳашр сураси, 13-оят).

Ҳақиқатан, мунофиқу кофирлар Аллоҳдан кўра мўмин-мусулмонлардан кўпроқ қўрқадилар. Агар Аллоҳнинг Ўзидангина қўрққанларида эди, мунофиқ ҳам, кофир ҳам бўлмас эдилар. Нима учун улар Аллоҳдан қўрқмай, бандадан қўрқадилар?

«Бу, албатта, улар яхши англамайдиган қавм эканидандир».

Чунки улар Аллоҳнинг улуғлигини тушуниб етмаганлар.

Қуръони Карим Ислом душманларининг асл башараларини фош этишда давом этади:

«Эй мўминлар! Яҳудийлар ва мунофиқлар

ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰﮱ ﯓ ﯔ ﯕﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ

«Сизларга қарши уюшиб, очиқ уруш қила олмаслар, балки қўрғон билан ўралган қишлоқларда ёки деворлар ортидан (уруш қилурлар). Ўз ораларида адоватлари шиддатли. Уларни бир деб ўйлайсан. Ҳолбуки, қалблари тарқоқдир. Бу, албатта, улар ақл юритмайдиган қавм эканидандир» (Ҳашр сураси, 14-оят).

 

Яъни мунофиқлар ва яҳудийлар қўрқоқ бўлганлари учун, мусулмонларга қарши юзма-юз туриб уруша олмайдилар.

«Сизларга қарши уюшиб, очиқ уруш қила олмаслар...»

Балки қочиб-писиб, деворлар ортидан туриб урушадилар.

«...балки қўрғон билан ўралган қишлоқларда ёки деворлар ортидан (уруш қилурлар)».

Сиртдан кўрсанг, улар иттифоқ, бирдам, ҳамкор бўлиб кўринадилар.

Аслида эса қалблари тарқоқ, ораларида ихтилоф томир отган.

«Ўз ораларида адоватлари шиддатли. Уларни бир деб ўйлайсан. Ҳолбуки, қалблари тарқоқдир».

Ушбу ҳақиқат мунофиқлар ва яҳудийларга қарши ўтган барча урушларда ўз исботини топган.

Бу умумий қоида бўлиб, барча замон, барча макон ва барча миллатларга ҳам тегишлидир. Яъни аъзолари тарқоқ бўлган ҳар бир қавм ва миллат доимо мағлубиятга учрайди. Табиийки, ихтилофлар туфайли истаклар, мақсадлар, фирқалар ва шиорлар кўпаяди. Бу эса ҳар бир миллатни ҳалокатга олиб боради. Ҳар бир миллат ўз фарзандларининг бирлиги, иттифоқлиги ва мақсадларининг бирлиги туфайлигина кучли бўлади. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло ояти кариманинг охирида:

«Бу, албатта, улар ақл юритмайдиган қавм эканидандир», – дейди.

Демак, мағлубиятга олиб келадиган ихтилофлар, уруш-жанжаллар халқнинг сиёсий хомлигидан, ўзига нима фойдаю нима зарар эканини англаб етмаганидан келиб чиқади.

Бану Назир қабиласининг бошига тушган кун янгилик эмас. Балки аввал ҳам кофирлиги, осийлиги учун азобга дучор бўлганлар ўтган. Яъни

ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ

«Бу худди улардан олдинги, яқинда ўз қилмишларининг уқубатини татиганларга ўхшашдир. Ва уларга аламли азоб бор» (Ҳашр сураси, 15-оят).

Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло Мадинада яшаб ўтган бошқа бир яҳудий қабиласи – Бану Қайнуқоъ воқеасига ишора қилмоқда.

Бану Қайнуқоъ воқеаси Бадр урушидан кейин бўлиб ўтган. Расулуллоҳ алайҳиссалом у қабила билан аҳднома тузган эдилар. Бадр урушида мусулмонларнинг мушриклардан ғолиб келгани яҳудийларга ёқмади. Бу улкан ғалабага ҳасад қилдилар ва Мадинада мусулмонларнинг обрўси ортиб, ўзларининг обрўлари пасайишидан қўрқдилар. Бану Қайнуқоъ қабиласи Набий алайҳиссаломга қарши уюштираётган фитна ҳақида хабар келди. Ул зот яҳудийларга аҳдномани эслатдилар ва оқибати ёмон бўлишини таъкидладилар. Улар қўполлик билан танқид аралаш жавоб бердилар: «Эй Муҳаммад! Бизни ўз қавминг деб ўйлаяпсанми?! Урушни билмайдиган қавм устидан қозонган ғалабангдан кеккайма! Аллоҳга қасамки, биз сенга қарши урушсак, кимлигимизни кўрсатиб қўямиз!» – дейишди.

Бану Қайнуқоъ қабиласи турли фитналарни қўзғай бошлади. Бозорда бир муслима аёлни ҳақорат қилганларидан сўнг, улар билан мусулмонлар ўртасида уруш бошланди.

Набий алайҳиссалом уларни бир муддат қамал қилиб турдилар. Охири Қайнуқоъ аҳли ўзлари билан молу мулкларини олиб, қурол-аслаҳаларини қолдириб, Мадинаи Мунавварадан Шомга кўчиб кетадиган бўлишди.

Демак, биз кўриб ўтган ояти каримада Бану Назир аҳли ҳам хиёнат, исён туфайли худди улардан аввал Бану Қайнуқоъ аҳли тушган ҳолатга тушганлари эслатилмоқда.

«Тафсири Ҳилол» китобидан

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади .Шундай бўлган тақдирда сенга ҳаёт азобини ҳам икки ҳисса, мамот азобини ҳам икки ҳисса тоттирган бўлардик. Сўнгра давоми...

1196 19:00 / 26 июнь
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қиладиАлбатта, Аллоҳнинг ҳузурида Ийсо худди Одамга ўхшайдир. Уни тупроқдан яратиб, сўнгра унга .Бўл, ndash деди, бас, у давоми...

4392 18:30 / 08.09.2021
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади .Ҳар бир инсоннинг амалини бўйнига боғлаб қўйганмиз ва қиёмат куни унга бир китоб чиқарамизки, у унга давоми...

2004 19:00 / 08 январь
Аллоҳ таоло Ўзининг каломида шундай марҳамат қилади .Ўз бандасини кечаси Масжидул Ҳаромдан атрофини баракали қилганимиз Масжидул Ақсога давоми...

1364 19:00 / 12.12.2023