1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

21 октябрь ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун

12:11 / 20.10.2023 1702 pdf Ўқиш режими + -

Аллоҳ таоло томонидан берилган бебаҳо неъматлардан бири тилдир. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
«Ар Роҳман. Қуръонни ўргатди. Инсонни яратди. Унга баённи ўргатди» (Ар Роҳман сураси, 1-3-оятлар).


Ушбу оятнинг тафсирида «Роҳман ўзи яратган инсонга нутқни, гапиришни ўргатди. Нутқ. Баён қилиш қобилияти Аллоҳ таоло инсонга берган улкан неъматлардан биридир. Айнан ушбу неъмат билан инсон ўзга жонзотлардан ажралиб туради. Уларнинг устидан ўз ҳукмини ўтказади. Инсон Аллоҳ ерда яратган жонзотлар ичида мукаммал овоз чиқарадиган ягона жонзотдир. Бошқа жонзотларнинг овози асосан тақлидийдир ва фикрсиздир. Инсон турли товушлардан сўз. Сўзлардан жумлалар тузади ва жумлалардан нутқ қилади. Дунё халқларининг турли тилларидан милллион-миллион жумлалар тузилади. Баён қилиш неъмати инсоннинг ўз ҳис-туйғуларини, хотираларини, таассуротларини гап орқали ифода этиш қобилиятидир», дейилади.


Дунёда ҳар бир халқнинг ўз тили бор. Бу тил билан улар ўзаро алоқа қиладилар. Хусусан, биз ҳам оиламизда, жамиятда она тилимиз бўлган ўзбек тили воситасида бир-биримиз билан алоқа қиламиз.


Маълумки, ўзбек тили дунёдаги қадимий ва бой тиллардан бири ҳисобланади. 


Ўзбек тилининг софлиги ва мавқеъини ошириш учун тилимизга эътиборли бўлишимиз лозим. Зеро, Алишер Навоий бобомиз айтганларидек, «Тилга ихтиёрсиз-элга эътиборсиз» киши бўлишдан сақлани лозим.


Аллоҳ таоло барчамизни берган неъматларига шукр қиладиган ва уларни қадрига етадиган бандалардан қилсин!

ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими Р. Акбаров

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 ноябрь куни навбатдан ташқари арабислом саммитида нутқ сўзлади.Саудия Арабистони раислигида ўтган давоми...

1371 14:21 / 11.11.2024
Бугун, 14 май куни Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Ислом олами робитаси Халқаро ёрдам, фаровонлик ва тараққиёт ташкилоти Бош котиби доктор Абдулазиз Сарҳан давоми...

2321 13:30 / 14.05.2022
Саудия Арабистони икки муқаддас масжид қўриқчилари институти билан ҳамкорликда мусулмонларга Ҳажарул асвадни виртуал реаллик VR технологияси орқали дунёнинг давоми...

3794 03:30 / 17.12.2021
2024 йил 30 апрель куни юртимизга яманлик машҳур олим, дин арбоби, шайх Ҳабиб Умар ибн Ҳофиз ҳазратлари бошчилигидаги бир гуруҳ азиз меҳмонлар ташриф буюришди. давоми...

2357 14:51 / 01.05.2024
Аудиолар

232064 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150576 09:35 / 11.08.2021