1447 йил 23 шаъбон | 2026 йил 11 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Уч давлат муфтийлари муҳим масалаларни муҳокама қилди

12:04 / 20.10.2023 1779 pdf Ўқиш режими + -

Маълумки, шу кунларда Қоҳира шаҳрида бўлиб ўтаётган халқаро анжуман доирасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Миср Араб Республикаси муфтийси, профессор Шавқий Иброҳим Аллом жаноблари ва Кавказ мусулмонлари идораси раиси Шайхулислом Оллоҳшукур Пошозода билан муҳим масалалар юзасидан мулоқот ўтказдилар.


Дўстона руҳда ўтган учрашувда конференция юқори даражада ташкил этилгани ва аҳамияти ҳақида сўз юритиш баробарида ҳозирги кунда мусулмон уммати олдида турган долзарб масалаларга тўхталдилар.


Шунингдек, мулоқот чоғида Шайхулислом Оллоҳшукур Пошозода Ўзбекистон Президенти томонидан сўнгги йилларда ватан, халқ ва дин равнақи йўлида жуда катта ишлар амалга оширилаётганига урғу қаратди. Бундан ташқари, у Шайхулислом даражасига етишда Тошкент ва Бухородаги устозлари, сафдошлари ва билим даргоҳларининг ўрни ниҳоятда беқиёс эканини изоҳлади.


Самимий мулоқот чоғида муфтийлар халқаро анжуманда муҳокама қилинган масалалар, билдирилган таклифлар таҳсинга лойиқ экани ва уларни амалиётга жорий этиш жуда катта самара беришини алоҳида қайд этдилар. Шунингдек, томонлар келгусидаги истиқболли режалар, ҳамкорликда амалга ошириладиган тадбирлар ва анжуманлар ҳақида фикр-мулоҳаза алмашдилар.

 

 

 

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
АҚШнинг Иллинойс штатида жорий йилнинг 17 январь куни илк бор машҳур боксчи Муҳаммад Али куни янги қонунчилик доирасида нишонланади.Айни кунда мусулмонлар жамоат давоми...

2295 13:00 / 13.01.2022
Бугун, 1 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Андижон вилояти Избоскан туманидаги бахтсиз ҳодиса рўй давоми...

1236 13:45 / 01.04.2025
Буюк Британиялик муслима аёл Уруса Aршид аёллар ҳам ўт ўчирувчилик каби қийин касбни муваффақиятли уддалай олишларини яққол мисоли бўлди. Уруса мамлакатдаги давоми...

1918 19:30 / 03.05.2021
.Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг барқарор ривожланиши учун атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш истиқболлари халқаро ва миллий давоми...

834 16:02 / 05.12.2024