1447 йил 18 жумадул аввал | 2025 йил 09 ноябрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Муфтий ҳазратлари нуфузли конференцияда муҳим масалаларни илгари сурдилар

18:50 / 18.10.2023 1333 pdf Ўқиш режими + -

2023 йил 18 октябрь куни Қоҳира шаҳрида бошланган Ислом оламида катта аҳамиятга эга бўлган анжуманда муфтий Нуриддин домла Холиқназар ҳозирги кундаги муҳим масалаларни илгари сурдилар.

Халқаро конференцияда муфтий ҳазратлари нутқ қилиб, бугунги таҳдидларнинг олдини олиш учун бир қатор долзарб таклифларни илгари сурдилар. Хусусан, ахборот замонидаги ғоявий хуружлар Ислом оламини ташвишга солаётгани, турли ихтилофлар келиб чиқаётгани, мана шундай муаммоларга ечим топишда Фатво идораларининг ўрни ниҳоятда катта экани, тинчлик-осойишталикни таъминлаш ва мусулмон уммати ҳамжиҳатлигига эришишда фатвонинг аҳамияти жуда муҳим эканини муфтий ҳазратлари изоҳладилар. Шунингдек, ушбу йўналишда юзага келаётган муаммолар етарли илм ва малакага эга бўлмаган шахсларнинг фатво бериши оқибатида келиб чиқаётганини ҳам қўшимча қилдилар. 

Муфтий ҳазратлари мана шундай муаммоларга ечим топишда Ислом илм-маърифатга асосланган мўътадил дин эканини тарғиб қилиш, уламолар ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва мўмин-мусулмонлар эҳтиёжини таъминлаш кабилар эканини баён этдилар. Бундан ташқари, Интернет ва рақамли ахборот воситалари орқали адашган тоифалар дин ниқоби остида экстремизм, мазҳабсизлик, такфир ва мутаассиб қарашлар тарқатаётгани хавотирли ҳолат эканини алоҳида қайд этдилар.

Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Ўзбекистонда сўнгги йилларда диний-маърифий соҳасидаги ижобий ўзгаришлар амалга оширилаётгани, жумладан, жаҳолатга қарши кураш ишлари жадал олиб борилаётгани, Марказий Осиёда ягона бўлган Фатво маркази самарали фаолият олиб бораётгани кабиларга алоҳида урғу қаратдилар.

Мазкур араб тилида қилинган нутқ ва барча учун долзарб аҳамиятга эга бўлган таклифлар анжуман иштирокчилари томонидан юқори баҳоланди.







Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Европа давлатлари ўртасидаги Қуръони карим мусобақаси Буюк Британиянинг Бирмингҳем шаҳрида бўлиб ўтади, деб хабар беради IQNA.Мусобақа ташкилотчиси Европа Қуръон давоми...

1673 08:40 / 11.04.2019
Имом Байҳақийнинг .Зуҳдул кабир, китобида Фузайл ибн Иёз роҳимаҳуллоҳ шундай дейдиларТафаккур қилинглар ва надомат чекишдан олдин билибўрганинглар. Дунёга давоми...

2100 18:50 / 25.03.2021
Бугун, 16 апрель куни фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг ибратли ҳаёт йўли ҳақида ҳикоя қилувчи .Исломга бағишланган умр, номли ҳужжатли давоми...

1534 09:32 / 16.04.2022
Академия араб тили, шаръий илмлар ва замонавий касбларга ихтисослашган бўлиб Истанбул шаҳрида жойлашган. Академия Фазилатли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф давоми...

3331 19:36 / 05.07.2022