1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Уламолар Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлди

09:10 / 13.10.2023 1555 pdf Ўқиш режими + -

Кеча, 12 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош имом-хатиблари, диний таълим муассасалари ҳамда илмий-марказлар раҳбарлари, таниқли уламолар ва имом-домлалар иштирок этди.


Мажлис Қуръони Карим тиловати ва эзгу дуолар ила бошланди.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Уламолар Кенгаши раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназар ҳазратлари иштирокчиларга 2023 йилнинг ўтган даврида амалга оширилган хайрли ишлар тўғрисида маълумот бериш асносида барча диний соҳа ходимларини мўмин-мусулмонлар эҳтиёжларини тўла таъминлаш, ислом уммати бирлигини мустаҳкамлаш ва ўлкамиз фаровонлиги йўлида янада ғайрат билан меҳнат қилишга даъват этдилар. Дин пешволари аввало халқимиз томонидан берилган ишончни оқлаш даркорлиги, бунинг учун эса тинимсиз меҳнат қилиш, изланишлар олиб бориш ва касб-маҳоратни муттасил ошириш зарурлигига эътибор қаратдилар.


Муфтий ҳазратлари имом-хатиблар шариат ва ибодатга тегишли масалаларни доимий ўрганиб бориши, аҳоли билан ишлаш кўламини кенгайтириш, кунлик намозларда фаол қатнашиш, интернетда чиқишлар сифатини ошириш, иш фаолиятда ҳалоллик ва садоқатни бош мезон, деб билиш баробарида имомнинг энг асосий фазилати Аллоҳга тақво қилиш эканига катта урғу қаратдилар.


Муҳокамаларда сўзга чиққан Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Махсудов Давронбек ва бошқа мутасаддилар томонидан бугунги ҳаёт талаблари қатъийлашиб бораётгани, замонавий таҳдидлар ва хуружларга имом-хатиблар биринчи навбатда қарши туришлари алоҳида қайд этилди. Ўз навбатида, ҳар бир диний соҳа ходими ўзи масъул бўлган ишни танқидий баҳолаш билан бир қаторда зиммасига юклатилган вазифани масъулият билан бажариш таъкидланди.


Шунингдек, йиғилишда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Жалолиддин домла Ҳамроқулов Ўзбекистон мусулмонлари идораси меъёрий ҳужжатлари, ҳудудий вакилликлар иш самарадорлигини ошириш борасидаги янги лойиҳаларнинг муҳокамаси бўлди.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Куни кеча Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги Муҳсинхон тўраrdquo жоме масжиди биносининг янгидан бунёд этилиши муносабати билан очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу давоми...

4561 09:13 / 02.11.2018
Рамазон ойи яқинлашгани сайин мўминмусулмонларнинг хурсандчилиги янада зиёда бўлмоқда. Шубҳасиз, қутлуғ ойга кўтаринки руҳ бағишлайдиган, бу ойга хос бўлган давоми...

3136 11:23 / 28.02.2025
Қирғизистон Республикаси пойтахти Бишкекда очилган ва мамлакатдаги энг катта масжиди сифатида танилган .Имом Серахсий,нинг марказий масжиди ҳовлисида Рамазон давоми...

2032 19:30 / 27.04.2021
Кўчмас мулк Бош бошқармаси бош раҳбари Абдулла Алҳамад ўтган ҳафта Саудия Арабистони Ротана Халижия каналига берган интервьюсида саудиялик бўлмаган чет эллик давоми...

2341 15:31 / 19.04.2023