1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Оламларга раҳмат Пайғамбар» танлови ғолиблари эълон қилинди

14:26 / 12.10.2023 1874 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ўтказилган «Оламларга раҳмат пайғамбар» номли сийрат танловининг ғолиблари эълон қилинди.

Танловдаги ижодий ишлар етук уламо ва устозлардан иборат Ҳакамлар ҳайъати томонидан адолат ва холислик асосида кўриб чиқилиб, муносиб номзодлар танланди. 

 Танловнинг якуний натижалари қуйидагича бўлди:

«Мақолалар» йўналишида: 
1-ўрин – Содиқжанов Абдулбосит («Оламларга раҳмат Пайғамбар»)
2-ўрин – Мирсагатов Рустамжон («Кечиримли бўлиш – Расулуллоҳдан суннат»)
3-ўрин – Комилова Юлдуз («Ким сени унингдек яхши кўради»)

«Медиа ва инновацион лойиҳалар» йўналишида: 
1-ўрин – Юнусова Қурбонбика («Сийратга саёҳат, сийратни ўрганамиз» каби инновацион лойиҳалар)
2-ўрин – Ҳумоюн Отахонов Эгамберди ўғли («Расулуллоҳ» номли қисқа видеоролик)
3-ўрин – Музрапов Турғун («Расулуллоҳнинг суннатлари» ҳақида видеолавҳа)

«Китоблар» йўналишида: 
 
1-ўрин – Мирносир Ҳасанов («Аллоҳнинг элчиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам»)
 2-ўрин – Саъдуллоҳ Камолиддин ҳожи («Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаёти»)
3-ўрин – Эргашев Ҳасанбой («Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни тушимда кўрдим»)

«Оламларга раҳмат пайғамбар» номли сийрат танловининг Олий ўринига «Оламларга раҳмат пайғамбар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларидаги раҳмат» номли китоби ғолиб деб топилди ва Ҳаж йўлланмаси муаллифлар жамоасидан Хонзода Абдулвоҳид қизига тақдим этилди.

Танловнинг номинация ғолиблари:
Энг ёши улуғ иштирокчи: 
- Олимжон Бўриев
- Аҳмаджон домла Бобомурод
- Атабоев Абдумуталиб

Энг матонатли иштирокчи
- Юлдашев Козимжон (кўзлари ожиз)
- Сирожов Истам (I гуруҳ ногирони)

Энг чиройли безакли китоб
- Абдукамол Абдужалилов

Аёллар ҳақидаги сийрат китоби
- Толиб Низом 
- Бобомурод Эрали

Сийратнинг энг яхши манзумаси 
- Шукурулла Дадашев
- Имомгазарова Мовлуда

Энг таъсирли видеолавҳа
- Расходжаeв Акмалходжа Адхамходжаeвич.

“Энг изланувчан муаллиф”
- Валихонтўра Бухорий

Энг яхши сийрат бадиаси
- Файзиев Акбаржон  


– «Мақолалар», «Медиа ва инновацион лойиҳалар» ва «Китоблар» йўналиши ғолиблари пул мукофоти билан тақдирланди;
 
– «Оламларга раҳмат Пайғамбар» танлови номинация ғолибларига қимматбаҳо совғалар тақдим этилди. 

Аллоҳ таоло барчаларига ғолибликни муборак айласин, қолган иштирокчиларга ҳам келгусида муваффақиятлар ато этсин.

 

 

 

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Сиз маълум бир юмуш билан шаҳар ичи ёки шаҳар четида автомобилда катта йўл бўйлаб кетиб боряпсиз. Намоз вақти кириб қолди. Намозни ана шу жойга яқин масжидда давоми...

3369 09:28 / 25.03.2019
Олий Мажлис депутатлари .Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида,ги қонуннинг янги таҳририни биринчи ўқишда қабул қилди. Бу ҳақда xpress.uz телеграм канали давоми...

1423 16:40 / 15.09.2020
Бугун 17 январь куни .Йил танлови ndash 2019, нинг тақдирлаш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси .2019 йилнинг энг яхши давлат ёки жамоат ташкилоти, йўналишида давоми...

2132 12:05 / 17.01.2020
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмийтадқиқот бўлими 20242025 ўқув йили учун олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига абитуриентлардан ҳужжатларни давоми...

5236 10:54 / 08.06.2024