1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Бангладешлик муҳаддис олим Маҳмуд Ҳасан ҳазратлари юртимизда

18:36 / 03.10.2023 1724 pdf Ўқиш режими + -

2023 йил 3 октябрь куни «Hilol-nashr» матбаа-нашриётига Бангладеш давлатидан замонамизнинг етук уламоси, муҳаддис олим Маҳмуд Ҳасан ҳазратлари ташриф буюрдилар. Бу зот бир вақтнинг ўзида пойтахтдаги жомеъ масжидлардан бирининг имом-хатиби ва Дакка шаҳридаги Ислом билимлари университети ректори ҳамда катта муфтий лавозимида фаолият юритиб келмоқдалар.

Даставвал меҳмонлар «Hilol-nashr» матбаа-нашриётининг бош дўконига ташриф буюриб, бу ердаги диний-маърифий, адабий бадиий асарлар билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳнинг илмий мерослари ҳақида маълумотларга эга бўлдилар.




Сўнгра меҳмонлар Islom.uz порталининг иш фаолияти ва Hilol Media маркази, хусусан, тасвирга олиш майдончаси, овоз ёзиш студияси ҳамда бошқа жараёнларни кўздан кечирдилар.

Шундан сўнг азиз меҳмонлар фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф томонидан асос солинган «Hilol-nashr» матбаа-нашриётининг босмахонасига қадам ранжида айлаб, бу ердаги китобларнинг чоп этилишига бевосита гувоҳ бўлиб, қалбларидаги илиқ таассуротларини изҳор этдилар.

Меҳмонлар мезбонларнинг самимий ва илиқ муносабатларидан миннатдор бўлиб, бундай эътибор учун барчага ташаккур билдирдилар.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Истанбулда Адолат ва тараққиёт партияси маҳаллий бўлинмасининг еттинчи йиғилишида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанга ғайриодатий совға mdash ёғочдан давоми...

2564 17:40 / 03.04.2021
Жорий йилнинг 9 декабрида Лондонда Қуръони карим мусобақасининг якуний босқичи бўлиб ўтади. Бу ҳақда IQNA хабар беради.Тадбир Лондондаги Исломий маданият жамияти давоми...

2283 15:00 / 07.12.2018
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг милодий 2021 ҳижрий 1442 йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори бўйичаҚарориЗакотнинг тиллодан нисоби 85 давоми...

5242 15:18 / 09.04.2021
Европа иттифоқининг инсон ҳуқуқлари ташкилоти пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан таҳқир сўз эркинлигининг бир кўринишига эътибор давоми...

5365 09:03 / 26.10.2018