1447 йил 18 жумадис сони | 2025 йил 09 декабрь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Финляндия мусулмонлари етакчиси юртимизда

18:43 / 21.09.2023 1568 pdf Ўқиш режими + -

2023 йил 21 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназар Финляндия мусулмонлари жамоаси бош имоми Рамиль Беляев бошчилигидаги делегацияни қабул қилдилар.


Учрашувда муфтий ҳазратлари меҳмонларни ташриф билан қутлаш баробарида сўнгги йилларда юртимиздаги диний-маърифий ислоҳотлар, Фатво маркази фаолияти, Ҳаж-умра ишлари, Қуръони Карим курслари, масжид-мадрасаларни обод этиш ва диний таълимни ривожлантириш борасида қилинаётган ишлар ҳақида маълумот бердилар...


Рамиль Беляев Финляндияга Ислом дини кириб келиши, ривожланиши ва охирги пайтларда мўмин-мусулмонлари сони ошиб бораётгани ҳақида сўзлаб берди. Шунингдек, у икки мамлакат дин пешволарининг ҳамкорликлари узоқ тарихга бориб тақалиши, ўтган асрнинг 60-йилларида икки давлат уламолари сафарлар уюштирганларини фото суратлар ёрдамида баён қилди.


Мулоқотда томонлар диний-маърифий, илмий-тадқиқот, диний таълим ва масжидлар фаолиятини ривожлантириш йўналишида ўзаро ҳамкорлик қилиш масалаларини ҳам муҳокама қилдилар.  


Меҳмонлар муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратларини Финляндияга Ислом дини кириб келиши юбилей санасига бағишланган маросимга таклиф этди.


Учрашув дўстона ва самимий руҳда ўтди.

 

 

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
InfinBANK бизнес вакилларига ўз лойиҳаларини молиялаштириш имконини бермоқда. Банк бу учун Халқаро Ислом савдомолия корпорацияси ITFC ҳамда Хусусий тармоқни давоми...

1834 12:48 / 08.11.2023
Ҳижрий тақвим бўйича Рамазон ҳайити байрами билан бошланадиган шаввол ойидамиз. Бу ойнинг фазилати ҳақида, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай давоми...

3799 06:00 / 23.04.2023
Бугун, 19 февраль куни .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жомеъ масжиди имом ноиби, Қуръон ходими, воиз Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид .Юнусобод, жомеъ масжидига аср давоми...

1427 11:30 / 19.02.2022
Рамазоннинг файзи, шукуҳи ўзгача. Бу ойда эзгу амаллар кенг қулоч ёзади, хайрли ишлар кўп бажарилади. Чунки ҳадиси шарифда айтилганидек .Одам боласининг ҳар бир давоми...

2057 20:20 / 01.05.2021
Аудиолар

211914 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

131153 14:35 / 11.08.2021