1446 йил 10 рабиъус сони | 2024 йил 13 октябрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат

Набий алайҳиссаломнинг мўъжизалари

14:00 / 30.11.2023 1544 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ عَبْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كُنَّا نَعُدُّ الْآيَاتِ بَرَكَةً وَأَنْتُمْ تَعُدُّونَهَا تَخْوِيفًا، كُنَّا مَعَ رَسُولِاللهِ صلى الله عليه وسلم فِي سَفَرٍ، فَقَلَّ الْمَاءُ، فَقَالَ: «اطْلُبُوا فَضْلَةً مِنْ مَاءٍ». فَجَاءُوا بِإِنَاءٍ فِيهِ مَاءٌ قَلِيلٌ، فَأَدْخَلَ يَدَهُ فِي الْإِنَاءِ ثُمَّ قَالَ: «حَيَّ عَلَى الطَّهُورِ الْمُبَارَكِ، وَالْبَرَكَةُ مِنَ اللهِ». فَلَقَدْ رَأَيْتُ الْمَاءَ يَنْبُعُ مِنْ بَيْنِ أَصَابِعِ رَسُولِاللهِ صلى الله عليه وسلم ، وَلَقَدْ كُنَّا نَسْمَعُ تَسْبِيحَ الطَّعَامِ وَهُوَ يُؤْكَلُ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَالتِّرْمِذِيُّ بِلَفْظِ: كُنَّا نَأْكُلُ الطَّعَامَ مَعَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم وَنَحْنُ نَسْمَعُ تَسْبِيحَ الطَّعَامِ.


Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Биз мўъжизаларни барака деб ҳисоблар эдик. Сизлар уларни қўрқитиш деб ҳисоблайсизлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан сафарда эдик. Сув оз бўлиб қолди. Бас, у зот:
«Ортиб қолган сув бўлса, олиб келинглар», дедилар.


Озгина суви бор бир идишни олиб келдилар. Расулуллоҳ алайҳиссалом қўлларини идишга солиб туриб:
«Муборак таҳорат сувига шошилинглар! Барака Аллоҳдан», дедилар. Батаҳқиқ, сувнинг у зотнинг бармоқлари орасидан отилиб чиқаётганини кўрдим. Шубҳасиз, биз ейилаётган таомнинг тасбеҳ айтаётганини эшитар эдик».
Бухорий ва Термизий ривоят қилишган. 


Унинг лафзида:
«Батаҳқиқ, таомни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ер эдик. Биз таомнинг тасбеҳини эшитар эдик», дейилган.


عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: تُوُفِّيَ أَبِي وَعَلَيْهِ دَيْنٌ، فَأَتَيْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم فَقُلْتُ: إِنَّ أَبِي تَرَكَ عَلَيْهِ دَيْنًا، وَلَيْسَ عِنْدِي إِلَّا مَا يُخْرِجُ نَخْلُهُ، وَلَا يَبْلُغُ مَا يُخْرِجُ سِنِينَ مَا عَلَيْهِ، فَانْطَلِقْ مَعِي لِكَيْ لاَ يُفْحِشَ عَلَيَّ الْغُرَمَاءُ، فَمَشَى حَوْلَ بَيْدَرٍ مِنْ بَيَادِرِ التَّمْرِ فَدَعَا، ثَمَّ آخَرَ، ثُمَّ جَلَسَ عَلَيْهِ، فَقَالَ: «انْزِعُوهُ». فَأَوْفَاهُمُ الَّذِي لَهُمْ، وَبَقِيَ مِثْلُ مَا أَعْطَاهُمْ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ.


Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Отам вафот қилди. Унинг зиммасида қарзи бор эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бориб:
«Отам ўз зиммасидаги қарзни қолдирди. Менда унинг хурмоси чиқарадиган нарсадан бошқа ҳеч нарса йўқ. Унинг йиллар бўйи чиқаргани ҳам зиммасидаги қарзга етмайди. Мен билан борсангиз, ҳақдорлар менга қаттиқ тегмасалар», дедим.


Ул зот мен билан хурмо хирмонларидан бирининг атрофида юрдилар-да, Аллоҳга дуо қилдилар. Кейин бошқасини ҳам шундай қилдилар ва унинг устига ўтириб олиб:
«Уни ўлчаб олинглар», дедилар.


Уларга ҳақларини тўлиқ қилиб бердилар. Яна уларга берган нарсаларича ортиб қолди».
Бухорий ривоят қилган.


Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Отам вафот қилди. Унинг зиммасида қарзи бор эди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бориб: «Отам ўз зиммасидаги қарзни қолдирди. Менда унинг хурмосидан  чиқадиган нарсадан бошқа ҳеч нарса йўқ. Унинг йиллар бўйи чиқаргани ҳам зиммасидаги қарзга етмайди. Мен билан борсангиз, ҳақдорлар менга қаттиқ тегмасалар»,  дедим. У Зот мен билан хурмо хирмонларидан бир хирмон атрофида юрдилар-да, Аллоҳга дуо қилдилар. Кейин бошқасини ҳам шундоқ қилдилар ва унинг устига ўтириб олиб: «Уни ўлчаб олинглар», дедилар. Уларга ҳақларини тўлиқ қилиб бердилар. Яна уларга берган нарсаларича ортиб қолди».


Бухорий ривоят қилган.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Масжиднинг шифти хурмо шохлари устига ёпилган эди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша шохлардан бирига суяниб туриб хутба қилар эдилар. У Зотга минбар қилиб берилганда ва у Зот унга чиққанларида ҳалиги шохнинг ҳомиласига ўн ой тўлган туянинг овозига ўхшаш овозини эшитдик. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам келиб, унинг устига қўлларини қўйган эдилар, у жим бўлди.


Бошқа бир ривоятда:
«Жума куни бўлганда ва у Зот минбарга кўтарилганларида, хурмо бувак йиғлагандек овоз чиқарди», дейилган.
Бухорий ва Насаий ривоят қилган.


Термизийнинг лафзида:
«Бас, хурмо шохи урғочи туя зорлангандек зорланди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам тушиб уни ушлаган эдилар, сокин бўлди», дейилган».


Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан юриб бориб кенг водийга тушдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қазои ҳожат учун кетдилар. Мен ортларидан бир идишда сув олиб бордим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам назар солиб, ўзларига тўсиқ бўладиган нарса кўрмадилар. Водийнинг четида икки дарахт кўриниб қолди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг бири томон юриб кетдиилар. Унинг шохларидан бирини тутиб туриб: «Аллоҳнинг изни ила менга эргаш», дедилар. Бас, у ул Зотга худди бурнидан ҳалқа ўтказилган туя ўз етакчисига эргашганига ўхшаб эргашиб кетди. У Зот бошқа дарахтнинг олдига келиб, унинг шохларидан бирини тутиб туриб: «Аллоҳнинг изни ила менга эргаш», дедилар. Бас, у ҳам ул Зотга эргашди. Икковларининг ўртасига етганда уларни улаб туриб: «Иккингиз, Аллоҳнинг изни ила, мени тўсингиз», дедилар. Улар бир-бирларига киришдилар. Жобир айтадики: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг яқиндалигимни сезиб қолиб узоқлашмасинлар деб, тезлаб у ердан кетдим. Ўтириб, ўзимга ўзим гапириб бир оз вақтни ўтказибман. Қарасам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мен томон келмоқдалар. Икки дарахт эса ажраб ҳар бири ўз ўрнига ўрнашибди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошларини қимирлатиб, бундоқ-бундоқ деганларини кўрдим. Сўнгра юриб олдимга келдилар ва: «Эй Жобир, менинг мақомимни кўрдингми?»  дедилар. «Ҳа, ё Расулуллоҳ», дедим мен».
Муслим ривоят қилган.


«Ҳадис ва Ҳаёт» китобининг 19-жузидан.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . . Нуъайм ибн Ҳаммор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг .Аллоҳ азза ва жалла .Эй Одам боласи, давоми...

2620 14:00 / 02.08.2022
. .Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким масжидда йўқолган нарсасини сўроқлаган одамни эшитса, давоми...

1937 16:30 / 20.06.2021
. .Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким Хуфтон намозини жамоат билан ўқиса, худди туннинг давоми...

2642 18:00 / 03.10.2021
. ,. Ваҳб ибн Кайсондан ривоят қилинади .Ибн Умар чўпон ва қўйларни қақроқ ерда кўрди. Ундан яхши жойни кўриб .Эй шўринг қурғур, ҳой чўпон давоми...

3913 09:48 / 11.12.2018
Аудиолар

131673 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

52144 14:35 / 11.08.2021