1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Марокаш миллий жамоаси зилзила жабрланувчиларига хайрия қилади

17:59 / 13.09.2023 1431 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 9 сентябрга ўтар кечаси мамлакатда 6,8 магнитудали зилзила содир бўлган эди. Ҳозиргача ҳодиса оқибатида 2900дан ортиқ киши ҳалок бўлгани ва 5500 киши яралангани маълум.


Марокаш миллий жамоаси футболчилари, мураббийлар штаби ва ходимлари зилзиладан жабрланганларга Африка Миллатлар Кубогига чиқиш ўйинларида бериладиган барча бонусларни хайрия қилишади. Бу ҳақда миллий жамоа сардори Ромен Саисс ўзининг «инстаграм»даги саҳифасида маълум қилди.


«Биз сиз биланмиз ва дардингизга шерикмиз. Гуманитар ёрдамга ваъда берамиз. Марокаш бизни бирлаштиради», – деб ёзади Саисс.


Шунингдек, Марокаш Қироллик футбол федерацияси 12 сентябрь куни Буркина-Фасога қарши ўтказиладиган ўртоқлик ўйини чипталари сотувидан тушган барча маблағ зилзила оқибатларини бартараф этиш ишларига йўналтирилишини маълум қилди.

 

Мавзуга оид мақолалар
.Усмон ибн Мазъун, жоме масжидида хизмат қилиб келаётган Исҳоқжон Бегматов Тошкент шаҳридаги .Имом Термизий, жоме масжиди имомхатиби этиб тайинланди. Бу ҳақда давоми...

11481 14:35 / 23.07.2019
Миср Бош имоми, алАзҳар мажмуаси раҳбари Шайх Аҳмад Тоййиб тавсиясига асосан мамлакат президенти Абдулфаттоҳ асСиси фармони билан алАзҳар мажмуаси ҳузуридаги давоми...

1162 14:01 / 18.08.2024
Саудия Арабистони ҳукумати ҳижрий 1445 йилнинг Ҳаж мавсумида зиёратчиларга қулайлик яратиш мақсадида учар такси хизматини йўлга қўймоқда. Бу ҳақда theislamicinformation.com давоми...

1908 12:36 / 11.05.2024
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ қаламларига мансуб асарлар муқаддас динимизнинг ўрганишда, ўзлигимизни англашда энг муҳим дарсликлар вазифасини давоми...

5506 19:10 / 24.12.2018