1447 йил 4 Рамазон | 2026 йил 22 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Қувайт исломий билимлар хайрия ташкилоти» раиси юртимиз меҳмони

17:04 / 04.09.2023 1667 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 2023 йил 4 сентябрь куни «Қувайт исломий билимлар хайрия ташкилоти» раиси шайх Абдуроҳман ал-Маътуқ, Али ал-Кандарий, Муҳаммад ал-Фаҳд ва Саудия Арабистонидан шайх Умар Абдуроҳман юртимизга ташриф буюрдилар. Меҳмонларни «Hilol-nashr» матбаа-нашриёти раҳбари, устоз  Исмоилжон Муҳаммад Содиқ мамнуният ила кутиб олдилар.  

Даставвал азиз меҳмонлар «Hilol-nashr» матбаа-нашриётининг бош дўконига ташриф буюриб, у ердаги диний-маърифий, адабий бадиий асарлар билан яқиндан танишдилар. Сўнгра Islom.uz порталининг иш фаолияти ва Hilol Media маркази, хусусан, тасвирга олиш майдончаси, овоз ёзиш студияси ҳамда бошқа жараёнларни кўздан кечирдилар. Ташриф асносида Исмоилжон домла меҳмонларга фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг ибратли ҳаёт йўлларидан ҳикоя қилувчи «Исломга бағишланган умр» ҳужжатли фильми ҳақида қисқача маълумотлар бериб ўтдилар. 

Шундай сўнг муҳтарам меҳмонлар фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф томонидан асос солинган «Hilol-nashr» матбаа-нашриётининг босмахонасига қадам ранжида айлаб, бу ердаги китобларнинг чоп этилишига бевосита гувоҳ бўлиб, қалбларидаги илиқ таассуротларини изҳор этдилар. 







Юртимизга ташриф буюрган азиз меҳмонлар портал, нашриёт, китоб дўкони, босмахона ходимларининг самимий ва илиқ муносабатидан миннатдор бўлиб, бундай эътибор учун барчага ташаккур билдирдилар.   

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Сўнгги йилларда мамлакатимизда диниймаърифий соҳа ривожи йўлида кенг кўламли ислоҳотлар ҳаётга татбиқ этилмоқда. Ушбу жараён соҳа ходимларидан ҳам алоҳида давоми...

1637 16:00 / 15.11.2023
Мирзо Улуғбек даврида Самарқанд илмфан марказларидан бирига айланган эди. Ана шу даврда шаҳарга Шарқ мамлакатларидан етук олимлар ташриф буюриб, маҳаллий давоми...

1169 13:00 / 05.04.2025
Бугунги ташриф доирасида Ҳомиджон домла Ишматбеков, Юнусобод туманидаги .Умар ибн Хаттоб,, шайх Абдулазиз Мансур .Юнусобод,, Нуриддин домла Холиқназаров давоми...

2144 16:30 / 01.07.2021
Тошкент метрополитенининг А.Навоий метро бекатидан фоторепортажНоёб ва бетакрор меъморчилик санъатини ўзида жамлаган Тошкент метрополитенининг А.Навоий метро давоми...

6095 06:18 / 16.07.2018